"Альмерия" ва "Вальядолид" Ла Лигага қайтди
30 май 2022 11:21
Янгиликлар
"Альмерия" ва "Вальядолид" Ла Лигага қайтди
Сегунда 2021/22 йилги мавсум сўнггига кўра Ла Лигага кўтарилган икки клуб номи маълум бўлди.
Кеча, Сегунда 42-тур доирасида "Альмерия" "Леганес" (2:2) билан дуранг ўйнади, "Реал Вальядолид" эса "Уэска" (3:0)ни мағлуб этди.
Шундай экан, чемпионатда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган "Альмерия" (81 очко) ва "Реал Вальядолид" (81 очко) келаси мавсум Испаниянинг элита лигасида иштирок этишади.
"Қизил-оқлар" сўнгги бор Испаниянинг олий дивизионида 2015 йилда ўйнашган эди. "Оқ-бинафшалар" эса бир йилдан сўнг элитага қайтишди.
Ла Лига учун яна битта йўлланма эса "Эйбар", "Лас-Пальмас", "Тенерифе" ва "Жирона" ўртасида плей-офф орқали аниқланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар