UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  1 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  31 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  128

Alles Gute zum Geburtstag, Bayern! Янгиликлар

Alles Gute zum Geburtstag, Bayern!

Кеча сайтимизга "Uzbek Futboli Vatani (Qo`qon & Munxen)" никли юзеримиз мурожаат этиб, Германиянинг "Бавария" клуби эртага ўзининг 115 ёшини нишонлашини ва немис жамоаси ҳақида шу мавзуга оид бирор нарса ёзиб беришимизни сўрагандилар.
Бу ҳақида шахсан ўзимнинг ҳам хабарим бор эди. Бироқ одатда чет эл клубларининг бу каби ташкил топган кунлари сайтимизда алоҳида мақола сифатида ёзиб борилмас эди. Юртимизда "Барселона", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Челси", "Ювентус", "Милан" каби жамоаларнинг мухлислари жуда кўплаб топилади ва асосан Испания ва Англия футболи бизнинг аудиторияга кўпроқ қизиқроқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шахсан ўзим эса Германия ва Италия футболини  нисбатан кўпроқ кузатиб келаман. Кечаги мурожаат эса мени бироз ажаблантирди. Албатта яхши маънода. "Бавария" мухлислари у қадар кўп эмас, аммо етарлича бор. Бу асосийси. Талаб бўлганидан кейин уни беэътибор қолдириш ҳурматсизлик саналади. Шу боис бу гранд клуб ҳақида ёзишга қарор қилдим.



"Бавария" клуби ҳақида қисқача маълумот:

Тўлиқ номи: Fußball-Club Bayern München e. V.
Ташкил топган йил: 27 февраль, 1900
Стадиони: "Альянц Арена"
Стадион сиғими: 71137 томошабин
Клуб президенти: Карл Хопфнер
Бош мураббий: Хосеп Гвардиола
Жамоа сардори: Филипп Лам
Рейтинги: УЕФА (3), ФИФА (2)
Бош ҳомийси: Deutsche Telekom AG
Клуб расмий сайти: www.fcbayern.de
Иштирок этадиган мусобақаси: Бундеслига



Бундан 115 йил аввал, 27 февраль куни  Германиянинг Мюнхен шаҳрида "Бавария" футбол клуби ташкил этилган. Шундан сўнг ҳар йили 27 февраль кунини "Бавария" футбол клуби ва жамоа мухлислари ўзгача байрам сифатида ўтказадиган бўлишди.
1900 йилда ташкил топган ушбу клуб Германиянинг энг машҳур ва номдор жамоаси сифатида тан олиниб келинади.

Клубнинг қандай ташкил этилгани ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, Мюнхен шаҳрининг биринчи футбол клуби "Мюнхен 1860" жамоаси ҳисобланади. 1860 йилда Мюнхенда айнан шундай ном остида футбол клуби ташкил этилгани эди. "Бавария" эса шаҳарнинг иккинчи жамоаси ҳисобланади. Клубнинг биринчи президенти сифатида Франц Йон фаолият юритган. Илк бош мураббий эса Пауль Франке ҳисобланади. Ўшанда Пауль Франке ўйновчи бош мураббий бўлиб клубда иш бошлаганди. "Бавария" жамоаси ўзининг биринчи клублар ўртасидаги ўртоқлик ўйинини "Биринчи мюнхенликлар" клуби билан ўтказиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Бавария" 1901/1902 йилги мавсумдаёқ Мюнхеннинг биринчи рақамли жамоасига айланиб улгурганди. "Голливудликлар" 1904 йилги мавсумга қадар Мюнхен шаҳрида ташкил этилган норасмий турнирда чемпионликни ҳеч кимга беришмай келишган. "Бавария" ўзининг илк халқаро беллашувини Прагада ДФК клуби билан ўтказган эди. Ўша ўйинда мюнхенликлар 0:8 ҳисобида рақибларига имкониятни бой беришган. Шундан сўнг "Бавария" раҳбарияти клуб бюджетини 3 маркадан 40 маркага қадар кўтаришган эди.



"Бавария"нинг биринчи олтин даври бу 1963-1979 йилларга тўғри келади. Айнан шу даврда жамоада бир қатор дунё юлдузлари ҳаракат қилишиб, жамоани катта ютуқлар сари етаклай олишган эди.
1963 йилда клубга Вильгельм Нойдеккер президент этиб сайланганди. Жамоа рулига эса югославиялик Златко Чайковский таклиф этилганди. Жамоа сафида эса Зепп Майер, Франц Беккенбауэр ва 1964 мавсумда "Нордлинген" жамоасидан келиб қўшилган Герд Мюллер каби чарм тўп усталари ҳаракат қилишган. 1969 йилги мавсумда "Бавария" бундеслигада ҳам, Германия Кубогида ҳам тенгсиз бўлганди. Ўша мавсумнинг биринчи даврасини клуб бир хил таркиб: Майер, Купфершмидт, Шварценбек, Беккенбауэр, Пумм, Олк, Старек, Рот, Олхаузер, Мюллер ва Бреннингер каби футболчилар билан ўтказганди.
Лекин ўшанда жамоа Чемпионлар кубогида муваффақиятли иштирок эта олмаган. Кейинчалик жамоа бошқаруви Удо Латтек қўлига ўтган. Удо Латтек жамоага Пауль Брайтнер ва Ули Хенесс каби футболчиларни таклиф этганди ва "Бавария" билан бутун Европани ларзага келтирган. Ўша йиллар Удо Латтек энг кучли жамоани тузгани ҳақида жуда кўп айтилган ва "Бавария" кетма-кет уч маротаба европада тенгсиз бўлишга эришган.



Германиянинг номдор клуби "Бавария"нинг кейинги катта ютуқлари 1998-2010 йилларга тўғри келади. Айнан шу вақт оралиғида "Боруссия Д"ни чемпионлик шоҳсупасига олиб чиққан ва ЕЧЛ ғолибига айлантирган Оттмар Хитцфельд жамоага таклиф этилади. 1998/1999 йилги мавсумда Оттмар Хитцфельд "Бавария"ни Германияда чемпионликка етаклайди ва Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боради. Драматик кечган финалда эса "Манчестер Юнайтед"га ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган голлар туфайли деярли "чўнтак"даги ғалаба бой берилганди. Ўшанда айнан мен (муаллиф) "Бавария" иштирокидаги биринчи ўйин, ЕЧЛдаги дастлабки эслай оладиган финалимни томоша қилгандим. Куффурнинг кўз ёшлари, Лотарр Маттеуснинг захирага олингани, Янкернинг "чалқанча" услубидаги зарбаси ва дарвоза тўсинига теккан тўп... Оливер Каннинг ўйиндан кейинги ҳолати кечагидек ёдимда. Айнан шу учрашувдан кейин (Куффурга қўшилиб мен ҳам ўз кўз ёшларимни яшира олмагандим) "Бавария", хусусан немис футболига бўлган қизиқишим ошган ва бу жамоанинг ўйинларини қолдирмасликка ҳаракат қилишни бошлаганман. Ўша машҳур финал мени футболдаги илк эслай оладиган катта ўйиним десам янглишмаган бўламан. Тедди Шерингем ва Сульшернинг голлари, Шмейхелнинг сальтолари, "Ферги-тайм"нинг дебют ўйини айнан "Камп-Ноу"да бўлган. Пьерлуиджи Коллинани ҳам биринчи бор ўша финалда кўриб, кейинчалик машҳур ҳакам эканлигини билгандим. Бу ўйин ҳеч кимни ёдидан кўтарилмаса керак. Ўшанда "Бавария" ўйин жиҳатидан "Манчестер Юнайтед"дан устунликка эга бўлганди. Бироқ қанақадир сониялар ичида ҳаммаси ўзгариб кетиб қолган. Учрашувнинг эса энг яхши футболчиси деб Шмейхель дарвозасини жарима зарбасидан ишғол этган Марио Баслер тан олинган эди.

Оттмар Хитцфельд қўли остидаги "Бавария" бу даҳшатли мағлубиятдан сўнг синиб қолмади ва орадан икки йил ўтиб, 2000/2001 йилги мавсумда яна улар ЕЧЛ финалига қадар етиб боришди. Бу сафар Испаниянинг "Валенсия" клубини пенальтилар серияси орқали мағлуб этишни уддасидан чиқиб, бош тожни бошлари узра балан кўтаришга муваффақ бўлишган эди. Кейинчалик жамоада Феликс Магат, яна Оттмар Хитцфельд, Юрген Клинсманн, Луи ван Гал, Юпп Хайнкес каби мутахассислар фаолият юритишди.



Луи ван Гал бошқарувида жамоа Германия чемпионлиги ва Германия Кубогида зафар қучди. ЕЧЛ финалига қадар етиб борди. Бироқ 2009/2010 йилги мавсумда финалда "Интер"га имконият бой берилди. Кейинги мавсумда эса Луи ван Гал бошқарувидаги "Бавария" чемпионликни "Боруссия Д"га топшириб қўйди. Бу эса клуб раҳбариятига маъқул келмади ва Луи ван Галга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Жамоага эса эски-таниш Юпп Хайнкес олиб келинди. Ушбу футбол мутахассиси "Бавария" билан дастлабки мавсумдаёқ ҳар уччала фронтда ҳам муносиб иштирок этиб келаётганди. Лекин мавсумнинг сўнгги, ҳал қилувчи палласида Хайнкеснинг "Бавария"си дастлаб бундеслигада 16 очколик фарқни йўққа чиқарган "Боруссия Д"га "пойга"да имкониятни бой берди. Бир ҳафта ўтиб Германия Кубоги финалида йирик ҳисобда "Боруссия Д"дан мағлубиятга учради ва кубокни ҳам топшириб қўйди. Орадан кўп ўтмай Мюнхенда бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида Лондоннинг "Челси" жамоасига пенальтилар сериясида аламли тарзда мағлуб бўлди. Юпп Хайнкеснинг "Бавария"си ҳар уччала фронтнинг "финал" қисмида рақибларига имкониятни бой берганди ва барча турнирларда иккинчи ўрин билан чекланиб қолинган эди. Янги мавсум олдидан Ули Хенесс бош мураббийни алмаштиришни истамади ва Юпп Хайнкес кейинги мавсумда ҳам "Бавария"ни бошқариб борди. 2012/2013 йилги мавсумнинг иккинчи давраси олдидан "Бавария" клуби Хосеп Гвардиола билан шартнома тузгани ва кейинги мавсумдан бошлаб жамоа рулига испаниялик ёш мутахассис ўтириши 2013 йилниниг дастлабки ойида расман эълон қилинди. Бу вақтда эса Юпп Хайнкес жамоани  мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрлаётган эди. Ўша пайтдаги клуб президенти Ули Хенесс ва Юпп Хайнкес ўртасида дўстлик алоқалари борлиги сабаб Юпп бу ҳақида аввалдан билган ва ўзи ҳам шартномаси сўнггига қадар ишлаб, кейин фаолиятини тугатиши ҳақида ўйлаб юрганини дўстига билдириб қўйган. Бу орада эса матбуотда катта шов-шув кўтарилди. Кўпчилик футбол мухлислари ва футбол жамоатчилиги энди Юпп Хайнкес жамоа руҳлантира олмайди ва ғалабалар сари етаклай олишига шубҳа билан қарашни бошлади. Ҳар бир интервьюларда, матбуот анжуманларида Юпп Хайнкесга шу масала борасида турли-хил саволлар берила бошланди. Юпп Хайнкес эса бу борада умуман муаммо бўлмаслигини ва ўтган мавсумдаги "қарз"ни қайтариши такрорлашдан чарчамасди. Энг қизиғи, "Бавария" клуби Пеп Гвардиола билан шартнома имзолаганини расман маълум қилганидан сўнг пайдо бўлган ушбу гап-сўзлардан кейин "Бавария" аксинча жуда даҳшатли тарзда ўйнай бошлади. Юпп Хайнкес мавсумнинг иккинчи қисмини, ўзининг мураббийликдаги сўнгги мавсумини фантастик тарзда ўтказди ва барча фронтларда ғалаба қозониб, "Бавария" тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказишга эришди. Финиш - шунчаки фантастик бўлди.

Кейинги мавсумдан эса Хосеп Гвардиола жамоани қабул қилиб олди ва биринчи мавсумдаёқ олтин-дублни қайд этишга эришди. Лекин ЕЧЛда жамоа ўз олдига қўйган мақсадига эриша олмади.

Бу йили "Бавария" ўзининг 115 ёшлик тўйини нишонламоқда ва Гвардиола олдига ҳар уччала фронтда ғалаба қозониш асосий вазифа қилиб белгиланган.  
Кўрамиз, Гвардиола ҳам олтин "требл"ни қайд эта олармикан? Буни вақт кўрсатади.



Кўзгуда "Бавария"нинг чемпионлик тантаналари.

1966 йил. "Бавария" Германия кубогини қўлга киритган


1967 йил. "Бавария" кетма-кет иккинчи мавсум Германия кубогига эга чиқмоқда


1970 йил. "Бавария"нинг навбатдаги тантанаси


1974 йил. "Бавария" Европа бош соврини қўлга киритмоқда


1975 йил. "Бавария"нинг олтин дубли


1989 йил. "Бавария" яна стадионда мухлислари билан бирга чемпионликни тантана қилмоқда


1990 йил. Стадионга йиғилган ишқибозлар "Бавария"нинг чемпионлигини ўз суюклилари билан нишонлашмоқда

 

1994 йилги чемпионлик 

2001 йил. "Бавария" афсонаси Франц Беккенбауэр

Штефан Эффенбург ва Оливер Кан

2003 йил. Жованни Элбер, Оттмар Хитцфилд ва "Бавария"нинг амалдаги янги президенти Карл Хопфнер

2005 йил. Феликс Магат жамоани чемпионликка етаклади


2006. Михаэль Баллак ва Оливер Кан олтин дублни нишонлашмоқда


2006 йил. Феликс Магат ва унинг ёрдамчилари. Нариги мошинада "Бавария" раҳбарлари: Карл Хопфнер, Румменигге, Ули Хенесс


2008 йилги чемпионлик. Лука Тони ва Франк Рибери ўша мавсум қаҳрамонлари

 

Лам ва Лелль чемпионликни нишонлашмоқда 

2010 йил. Германияда "Бавария" номли немис машинасига тенг келадиган жамоа топилмаган эди...


Голландияликлар Роббен ва ван Боммель 2010 йилда "Бавария"нинг муваффақиятига катта ҳисса қўшишган эди

"Бавария"нинг 2010 йилдаги бош қўмондони - Луи ван Гал

2013 йилги олтин давр. Юпп Хайнкеснинг "Бавария"си олдидан чиққан рақибларни тор-мор этиб олтин хет-тирк қайд этган эди

Уччовлон - Лам, Нойер ва Швайнштайгер


Юпп Хайнкес ва Бастиан Швайнштайгер ғолибликни бутун Мюнхен бўйлаб тантана қилишмоқда

"Бавария" треблни байрам қилмоқда

Гвардиола ўзининг илк мавсумида Бундеслига чемпионлигига эришди


Жамоада ишлаган бош мураббийлар: Хосеп Гвардиола, Юпп Хайнкес, Андрис Йонкер, Луи ван Гал, Юрген Клинсманн, Оттмар Хитцфельд, Феликс Магат, Жованни Трапаттони, Франц Беккенбауэр, Рехагель, Эрик Риббек, Сёрен Лербю, Удо Латтек, Райнхард Зафтиг, Паль Чернаи, Дьюла Лорант, Деттмар Крамер, Бранко Зебеч, Златко Чайковский.


"Бавария"нинг барча сардорлари:
2011 — …   Филипп Лам
2008 — 2011   Марк ван Боммел
2002 — 2008   Оливер Кан
1999 — 2002   Штефан Эффенберг
1997 — 1999   Томас Хельмер
1994 — 1996   Лотар Маттеус
1991 — 1994   Раймонд Ауманн
1984 — 1991   Клаус Аугенталер
1983 — 1984   Карл-Хайнц Румменигге
1980 — 1983   Пауль Брайтнер
1979 — 1980   Ханс-Георг Шварценбек
1979 — 1979   Герд Мюллер
1977 — 1979   Зепп Майер
1970 — 1977   Франц Беккенбауэр
1965 — 1970   Вернер Ольк


"Бавария" сафида ўйнаган ва ўйнаётган машҳур футболчилар
:

Франц Беккенбауэр (1964—1977)
Герд Мюллер (1964—1979)
Зепп Майер (1965—1980)
Пауль Брайтнер (1970—1974, 1978—1983)
Карл-Хайнц Румменигге (1974—1984)
Лотар Маттеус (1984—1988, 1992—2000)
Штефан Эффенберг (1990—1992, 1998—2002)
Мехмет Шолль (1992—2007)
Александр Циклер (1993—2005)
Оливер Кан (1994—2008)
Карстен Янкер (1996—2002)
Михаэль Тарнат (1997—2003)
Торстен Финк (1997—2003)
Томас Линке (1998—2005)
Йенс Йеремис (1998—2006)
Филипп Лам (2001—2003, 2005—...)
Михаэль Баллак (2002—2006)
Себастьян Дайслер (2002—2007)
Бастиан Швайнштайгер (2002—...)
Кристиан Лелль (2003—2004, 2006—2010)
Михаэль Рензинг (2003—2010)
Андреас Гёрлитц (2004—2007, 2009—2010)
Андреас Оттль (2005—2011)
Лукас Подольски (2006—2009)
Марсель Янсен (2007—2008)
Матс Хуммельс (2007—2008)
Ян Шлаудрафф (2007—2008)
Тони Кроос (2007—2009, 2010—2014)
Мирослав Клозе (2007—2011)
Томас Мюллер (2007—...)
Тим Боровски (2008—2009)
Ханс-Йорг Бутт (2008—2012)
Марио Гомес (2009—2013)
Диего Контенто (2009—2014)
Хольгер Бадштубер (2009—...)
Мануэль Нойер (2011—...)
Жером Боатенг (2011—...)
Эмре Жан (2012—2013)
Марио Гётце (2013—...)
Давид Алаба (2009—...)
Оуэн Харгривз (2000—2007)
Даниэль ван Бюйтен (2006—2014)
Хасан Салихамиджич (1998—2007)
Хави Мартинес (2012—...)
Тиаго Алькантара (2013—...)
Пепе Рейна (2014—…)
Хаби Алонсо (2014—…)
Лука Тони (2007—2010)
Массимо Оддо (2008—2009)
Рой Макаай (2003—2007)
Марк ван Боммел (2006—2011)
Флаг Суринама Эдсон Браафхейд (2009—2011)
Арьен Роббен (2009—...)
Роберт Левандовский (2014—…)
Хамит Алтинтоп (2007—2011)
Анатолий Тимощук (2009—2013)
Биксант Лизаразю (1997—2004, 2005—2006)
Вилли Саньоль (2000—2009)
Валерьен Исмаэль (2005—2007)
Франк Рибери (2007—...)
Даниэль Праньич (2009—2012)
Ивица Олич (2009—2012)
Марио Манджукич (2012—2014)
Чириако Сфорца (1995—1996, 2000—2002)
Жердан Шакири (2012—2015)
Патрик Андерссон (1999—2001)
Самуэль Куффур (1993—1995, 1996—2005)
Мехди Бенатиа (2014—…)
Али Даеи (1998—1999)
Али Карими (2005—2007)
Мартин Демикелис (2003—2010)
Хосе Соса (2007—2009)
Жоване Элбер (1997—2003)
Пауло Сержио (1999—2002)
Зе Роберто (2002—2006, 2007—2009)
Лусио (2004—2009)
Луис Густаво (2011—2013)
Рафинья (2011—...)
Данте (2012—...)
Роке Санта Крус (1999—2007)
Хулио дос Сантос (2006—2007)
Клаудио Писарро (2001—2007, 2012—...)
Хосе Паоло Герреро (2004—2006)
Лэндон Донован (2009)

"Бавария" клубининг эришган ютуқлари
:
Германия чемпиони: (24) - 1931/32, 1968/69, 1971/72, 1972/73, 1973/74, 1979/80, 1980/81, 1984/85, 1985/86, 1986/87, 1988/89, 1989/90, 1993/94, 1996/97, 1998/99, 1999/00, 2000/01, 2002/03, 2004/05, 2005/06, 2007/08, 2009/10, 2012/13, 2013/14

Вице-чемпион: (10) - 1969/70, 1970/71, 1987/88, 1990/91, 1992/93, 1995/96, 1997/98, 2003/04, 2008/09, 2011/12

Германия Кубоги соҳиби:
(17) - 1956/57, 1965/66, 1966/67, 1968/69, 1970/71, 1981/82, 1983/84, 1985/86, 1997/98, 1999/00, 2002/03, 2004/05, 2005/06, 2007/08, 2009/10, 2012/13, 2013/14

Германия лигаси кубоги соҳиби: (6) - 1996/97, 1997/98, 1998/99, 1999/00, 2003/04, 2006/07

Германия суперкубоги соҳиби: (5) - 1983, 1987, 1990, 2010, 2012

Telekom-Cup: (2) - 2013, 2014

Европа Чемпионлар лигаси: (5): 1973/74, 1974/75, 1975/76, 2000/01, 2012/13

Кубок эгалари Кубоги: (1): 1966/67

Европа лигаси (УЕФА Кубоги): (1): 1995/96

УЕФА Суперкубоги: (1): 2013

Қитъаларқаро Кубоги
: 1976, 2001

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
: 2013



"Бавария" жамоаси бугун ўз туғилган кунида Бундеслиганинг 23-тур доирасидаги "Кёльн"га қарши баҳсини ўтказади. Байрам байрамдек ўтиши учун "голливудликлар" ўз мухлисларига чиройли ғалабани тақдим этиш учун ўйнашлари аниқ.

Alles Gute zum Geburtstag, Bayern! Mia San Mia!


Шаҳбоз БЕҒАМОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика