Аллегри: “МЮда фақат Погбадан иборат эмас”
23 окт 2018 00:40
Янгиликлар
Аллегри: “МЮда фақат Погбадан иборат эмас”
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 3-тури доирасида МЮга қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги беллашув 23 октябрдан 24 октябрга ўтар кечаси “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади.
“Олдимизда қийин беллашув турибди. Ғалабага эришсак, гуруҳдан чиқиш ҳақида бош қотирса бўлади. МЮ – ажойиб футболчиларга эга кучли жамоа. Жамоа фақат Погбадан иборат эмас. Эртага ёш, иқтидорли футболчилар – Марсьяль, Рэшфорд, Дибала ва Бернардескининг ўзаро тўқнашувига ҳам гувоҳ бўламиз. Улар дунё футболининг келажаги. Эртанги баҳс “Ювентус” учун ҳам ажойиб синов бўлади”, дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар