Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди
16 май 2024 12:31
Янгиликлар


Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди
Мусобақа финалида "Ювентус" "Аталанта"ни (1:0) мағлубиятга учратди.
Шундай қилиб, Массимилиано Аллегри Италия Кубогида беш марта зафар қучган тарихдаги илк мураббийга айланди. Бу йўлда у Свен-Горан Эрикссон ва Роберто Манчинини ортда қолдирди. Уларнинг ҳар иккисида тўрттадан ғалаба мавжуд.
Аввалроқ, "Ювентус" Аллегрига ўринбосар топиб қўйгани ва янги бош мураббий билан келишиб олгани маълум қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар