UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Алишер Шоғуломов: "Тўғрисини айтсам, мавсум бошида Суперлига йўлланмасини мақсад қилган эдик..." Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Тўғрисини айтсам, мавсум бошида Суперлига йўлланмасини мақсад қилган эдик..."

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алишер Шоғуломов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Алишер ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Кўриб турганинглардек зўр ўйин бўлди. Майдон сифати жуда ажойиб, бунақа стадионда фақат футбол ўйнаш керак. Ўйинни ўзларинг кўрдинглар, жуда қизиқарли учрашув ўтказдик. Бизда 10 тага яқин қулай имконият бўлди. Афсуски бу имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмадик. Айниқса бугун ёшларимизда, Диёрда, Талгатда 3-4 та қулай вазият юзага келди. Бу вазиятларда ёш ўйинчиларнинг даражаси етишмади. Лекин ўйиндаги устунлик яққол биз томонда бўлди. Хурсанд қиладиган томони, жамоамиз футбол ўйнамоқда. Биз талаб қилган услубни улар мана эндига келиб амалга оширишмоқда.

- "Истиқлол"-"Оқ-тепа" учрашуви доим қизиқарли кечган. Жамоангиз бошқа рақиблар билан шу тарзда ўйнайдими?

- Биз ҳар бир жамоага қарши юз фоиз тайёргарлик кўрган холда ютиш учун майдонга чиқамиз. Лекин айтиб ўтанимдек, ёш футболчиларга тажриба етишмаяпти. Асосан жамоани кейинги мавсумга тайёрламоқдамиз. Бизда эндигина академиядан чиққан 16-17 ёшли футболчилар ўйнамоқда. Бугун ҳам асосий таркибда 4 та ёш футболчи майдонга тушди. Бу бизнинг ютуғимиз деб ўйлайман. Бу йилги мақсадимиз ПРО-Лигада қолиш. Кейинги йили ҳам яхши футболчиларни жалб этганмиз.

- Алишер ака, тўғри таъкидладингиз, чиндан ҳам бу йилги мавсумда "Оқ-тепа" таркибида ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Жамоа жорий мавсумда бир қатор янги номларни кашф этди. Жамоангиз таркибидаги қайси футболчиларни турли ёшдаги терма жамоаларимизга тавсия этган бўлардингиз?

- Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси йиғинига 3 нафар футболчимиз жалб этилган. Шулардан бири, Жавоҳир асосий таркибимизда ўйнаб келар эди. Бугун у шу сабали "Истиқлол"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Мен терма жамоаларимизга ҳамма ўйинчиларимизни тавсия этавераман, лекин терма жамоа мураббийлари мос футболчиларни ўзлари яхшироқ кўра олишади. Диёр билан Талгат ўзи биринчи йили катта футболда ўйнамоқда. Уларни кейинги йилга U-21, U-23 терма жамоаларига тавсия қиламиз.

- Жорий мавсумда "Оқ-тепа" жамоаси олдидаги вазифа қай даражада уддаланди деб ўйлайсиз?

- Тўғрисини айтсам, мавсум бошида Суперлига йўлланмасини мақсад қилган эдик, айрим сабабларга кўра бу вазифа амалга ошмай қолди. Пандемия битта бизга эмас, кўплаб жамоаларга таъсир қилди.Биз таркибга жалб этиш борасида келишган футболчилар билан молиявий имкониятларга кўра биз кўтара олмайдиган холатга келиб қолдик.Шу сабабдан 6 нафар футболчимизни Суперлигага ижарага берганмиз. Билганинглардек, Ибрагим Томива, Максимилян Фомин, Савелий Абрамов каби футболчилар ўз ўйинларини намойиш этмоқдалар. Шундан келиб чиққан холда биз жамоани кейинги мавсумга муносиб тайёрлашни лозим топдик. Терма жамоаларимизга қанча кўп футболчиларимиз жалб этилса, биз бундан фақат хурсанд бўламиз.

- Агар имконият туғилса, "Истиқлол"дан қайси футболчиларни жамоангизга таклиф этган бўлардингиз?

- Тўғрисини айтам, "Истиқлол" таркибида биз ўйлаган, жамоамиз таркибига қўшиб олишни истаган футболчи бўлмаса керак. Билмадим, агар шундай имконият туғилса Риза Айвазовни таркибимизга жалб этган бўлардик.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика