UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:35Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:2 (матнли трансляция)  29 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  10 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  20 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Алишер Шоғуломов: “Локо”дан кетган бўлсамда, ҳеч кимдан ҳафа эмасман” Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: “Локо”дан кетган бўлсамда, ҳеч кимдан ҳафа эмасман”

Яқиндагина Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан хайрлашган Алишер Шоғуломовни кеча “Оқ-тепа” – “УзДонгЖу” (2:0) баҳсида учратиб қолдик.

Фурсатдан фойдаланиб, 20 ёшли футболчини суҳбатга чорладик. 

- Алишер, “Локомотив” билан хайрлашганингизни эшитдик. Шу ростми?

- Ҳа, бу тўғри хабар. 

- Бунга нима сабаб бўлди?

- Менимча ҳар қандай футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Шу жумладан мен ҳам. Афсуски “Локомотив”да бундай имконият менда кам бўлди. 

- Аслида клуб билан тузилган шартнома қанчонгача амалда эди?

- Шу йилнинг сўнггида битим якунига етарди. Лекин мен раҳбарият билан гаплашиб, шартномани бекор қилишларини сўрадим. Қолаверса уларга клубда қанча муддат ўйнаган бўлсам, бунинг учун миннатдорчилик билдирдим. 

- Бош мураббий бу қарорингизга қандай муносабатда бўлди?

- Вадим Карленович менга шошилмасликни ва келгусида яна имконият беришини таъкидлади. Аммо мен қароримда қатъий турдим ва фикримни ўзгартирмадим. 

- Абрамов билан муносабатингиз қандай эди?

- Гарчи жамоа билан муддатидан олдин хайрлашган бўлсамда, Вадим Карленовичдан миннатдорман. У кишининг қўли остида ўйнаб, ўсишга эришдим ва ОТЖга чақирув олдим. Абрамовга бундан кейин ҳам ҳурматим баланд бўлиб қолади.

- Асосий таркибнинг муҳим аъзоси бўлишингизга нима етишмади?

- “Локомотив”даги ҳужумчиларга эътибор қаратадиган бўлсак, улардан биргина Марат Бикмаевни тажрибали деб биламан. Қолганлари билан эса деярли бир хил савияда ўйнаш мумкин. Демоқчиманки, ҳеч кимдан кам жойим йўқ. Бемалол рақобатлашса бўладиган ўйинчилар. Лекин майдонда кимнинг ўйнашини бош мураббий ҳал қилади. 

- Эндиги режалар қандай? Биринчи давра ўйинлари якунланишини кутасизми?

- Йўқ, яқин орада янгилик бўлишини кутяпман. Аниқроғи хорижда ўйнаш учун имконият юзага келган. 

- Сир бўлмаса қайси чемпионатга йўл оласиз?

- (Кулиб) Келинг бу ҳозирча сир бўла қолсин. Агарда ишларим ижобий кечса, кейин ўзим сизга алоқага чиқаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика