UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  1 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз"

Про лига навбатдаги турида Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Жиззахда "Зомин" меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлимда қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин ҳисобни тенглаштиришга вақт ҳам қолмаганди. Йигитлар ҳам хеч нарса қила олишмасди.

Иккинчи бўлимда ҳам мақсадимиз тўпни назорат қилиш ва рақибни тўпсиз ўйнатган ҳолатда чарчатиш эди. Захирадан янги кучларни тушуриб ҳужумни оширишни истагандик.

Биринчи бўлимда "Зомин" жамоаси жисмоний жиҳатдан тетик эди, куч кўп эди. Шу боис ҳимояда хато қилмасликка эътибор бердик. "Зомин" жамоаси иккинчи бўлимда чарчаши оқибатида биз устунликни ўз томонимизга оғдириб олмоқчи эдик.

Жамоада молиявий ҳолат яхши. Қарзлар йўқ, ўзимиз ғалаба қозона олмаяпмиз. Хатолар устида ишлаймиз, сафимизга кеча янги испаниялик мураббий келиб қўшилди. Ўйлайманки, ушбу мураббий билан биргаликда янгилик ярата оламиз. Иккинчи таймда футболчилар яхши ўйнашди, биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Худо бугун ютишимизни истамаган экан.

"Зомин" жамоасининг майдони ажойиб, ҳаттоки айрим Суперлига жамоаларникидан яхшироқ. Бундай структурада фақат футбол ўйнашни ўйлаш керак. "Зомин"нинг стадиони топ даражада, бундай жамоанинг ўрни Суперлигада бўлиши керак", - дейди Шоғуломов.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика