UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  2 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1

Алишер Шоғуломов: "Ибраҳим Томивани Ўзбекистонда фақат битта клубга қўйиб юборишимиз мумкин" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Ибраҳим Томивани Ўзбекистонда фақат битта клубга қўйиб юборишимиз мумкин"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан сўнг "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кўрдинглар, ўйин жуда қизиқарли бўлди. Агар стадионда мухлислар бўлганида янада қизиқарли бўлиши турган гап эди. Энди бу футбол, 80 фоиз ўйин бизнинг қўлимизда эди, лекин битта гол кириб кетиб қолди. Ўйлайманки, бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

ПРО-Лигада эндигина 2-тур ўтказилди. Жамоамиз аъзолари ўйинларга тўлиқ тайёр дея олмайман. Карантин вақтида танаффус юзага келди. Ҳамма йигитларда холат бир хил эмас.

"Турон" жамоаси стадиони жуда зўр экан, савияси ҳам топ клублар даражасида. Биласизми, негадир биз ўйиндан олдин машғулотга чиққанимизда майдоннинг ярмига сув сепишдида, биз машғулот ўтказган томонга сепишмади. Сув сепгандан кейин ҳамма жойга бирдек сепилиши керакда. Бу арзимаган кичик ҳолат, бу билан мағлубиятга баҳона изламоқчи эмасман, балки шу сабаб бўлиб ютишгандир? (кулади)

Тўғри, легионер футболчимиз Ибрахим Томива дастлаб қайдномада заҳирада эди. Лекин ёш футболчимиз Диёр ўйиндан олдин оёғида оғриқ сезди. Аслида Ибрахимни иккинчи таймда туширишни мақсад қилгандик. Ёш футболчимиз тайёр бўлмагани туфайли легионер футболчимизни асосий таркибда туширишга мажбур бўлдик.

Тўғрисини айтсам, "Турон"ни жуда батафсил ўрганиб чиқмадик. Билардик, ўз майдонида кучли ўйнайдиган жамоа. Ҳозиргина билдим, Мурод Исмоилов шу ерда экан, у кишининг жамоага келгани ўйинда сезилиб турибди. Насиб бўлса, кейинги ўйинларда ўзимизни кўрсатамиз.

Легионер футболчимиз Ибрахим Томива ҳақида кўп гапиришмоқда. Айни дамда у ҳали жуда топ даражада футболчи эмас. Суперлига клубларидан нафақат унга, балки жамоамизнинг бошқа вакилларига қизиқиш бор. Ўзбекистонда биз каби футбол ўйнайдиган яна икки жамоа бор, "Бунёдкор" ва "Пахтакор".

Бизда Томивага рақобат қиладиган яна бир ҳужумчимиз бор. Вақт ўтиб у ўйинларга тайёр бўлса, мабодо Ибрагимни бошқа жамоага ўтишига рухсат берсак, фақатгина "Бунёдкор"га ўтиши мумкин.

Клубимизнинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, турли ёшдаги терма жамоалартмизга муносиб футболчиларни тайёрлаш. Суперлига йўлланмаси ? Ҳали энди 2-тур, ўйинлар давомида бу ўз-ўзидан кўриниб бораверади", - дейди Шоғуломов. 



Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика