UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  1 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  3 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  14 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  9 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Алишер Шоғуломов: "Ибраҳим Томивани Ўзбекистонда фақат битта клубга қўйиб юборишимиз мумкин" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Ибраҳим Томивани Ўзбекистонда фақат битта клубга қўйиб юборишимиз мумкин"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан сўнг "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кўрдинглар, ўйин жуда қизиқарли бўлди. Агар стадионда мухлислар бўлганида янада қизиқарли бўлиши турган гап эди. Энди бу футбол, 80 фоиз ўйин бизнинг қўлимизда эди, лекин битта гол кириб кетиб қолди. Ўйлайманки, бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

ПРО-Лигада эндигина 2-тур ўтказилди. Жамоамиз аъзолари ўйинларга тўлиқ тайёр дея олмайман. Карантин вақтида танаффус юзага келди. Ҳамма йигитларда холат бир хил эмас.

"Турон" жамоаси стадиони жуда зўр экан, савияси ҳам топ клублар даражасида. Биласизми, негадир биз ўйиндан олдин машғулотга чиққанимизда майдоннинг ярмига сув сепишдида, биз машғулот ўтказган томонга сепишмади. Сув сепгандан кейин ҳамма жойга бирдек сепилиши керакда. Бу арзимаган кичик ҳолат, бу билан мағлубиятга баҳона изламоқчи эмасман, балки шу сабаб бўлиб ютишгандир? (кулади)

Тўғри, легионер футболчимиз Ибрахим Томива дастлаб қайдномада заҳирада эди. Лекин ёш футболчимиз Диёр ўйиндан олдин оёғида оғриқ сезди. Аслида Ибрахимни иккинчи таймда туширишни мақсад қилгандик. Ёш футболчимиз тайёр бўлмагани туфайли легионер футболчимизни асосий таркибда туширишга мажбур бўлдик.

Тўғрисини айтсам, "Турон"ни жуда батафсил ўрганиб чиқмадик. Билардик, ўз майдонида кучли ўйнайдиган жамоа. Ҳозиргина билдим, Мурод Исмоилов шу ерда экан, у кишининг жамоага келгани ўйинда сезилиб турибди. Насиб бўлса, кейинги ўйинларда ўзимизни кўрсатамиз.

Легионер футболчимиз Ибрахим Томива ҳақида кўп гапиришмоқда. Айни дамда у ҳали жуда топ даражада футболчи эмас. Суперлига клубларидан нафақат унга, балки жамоамизнинг бошқа вакилларига қизиқиш бор. Ўзбекистонда биз каби футбол ўйнайдиган яна икки жамоа бор, "Бунёдкор" ва "Пахтакор".

Бизда Томивага рақобат қиладиган яна бир ҳужумчимиз бор. Вақт ўтиб у ўйинларга тайёр бўлса, мабодо Ибрагимни бошқа жамоага ўтишига рухсат берсак, фақатгина "Бунёдкор"га ўтиши мумкин.

Клубимизнинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, турли ёшдаги терма жамоалартмизга муносиб футболчиларни тайёрлаш. Суперлига йўлланмаси ? Ҳали энди 2-тур, ўйинлар давомида бу ўз-ўзидан кўриниб бораверади", - дейди Шоғуломов. 



Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика