UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  0 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  1 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   1 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  3 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  0 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   1 12:29"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди  1 12:13Алонсо: "Байер" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди, аммо..."  0 12:06Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди  1 11:00ПСЖ "Реал"дан ўч олмоқчи   11 10:29"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум  0 10:00Жозе Моуриньо терма жамоада ишламоқчи   5 09:35"Байер"дагилар Алонсо "Ман Сити"га кетишига ишонмаяпти  1

Алибобо Раҳматуллаев: «Навбаҳор»га яхши мақсадлар билан келдим» Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: «Навбаҳор»га яхши мақсадлар билан келдим»

Давралар оралиғида асосан Тошкентда шуғулланиб, таркибни кучайтиришга катта аҳамият берган «Навбаҳор» жамоаси ҳам ўз сафини бир неча янги ўйинчилар билан кучайтира олди.

Хусусан клуб давралар оралиғи вақтида Алибобо Раҳматтуллаевни таркибига қўшиб олди. Футболчи «Бухоро»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани сабабли, жамоани тарк этганди. Қолаверса, Раҳматуллаевни хорижга кетиши тахмин қилинаётганди. Амалда эса у «Навбаҳор» сафига келиб қўшилди ҳамда фаолиятини шу жамоада давом эттирадиган бўлди. Хўш, Алибобо янги жамоасига ўтганидан хурсандми? Умуман олганда, бу жамоа тўғрисида нималарни айта олади? Шундай саволларга жавоб топиш истагида Алибобо билан суҳбатлашдик.

- Алибобо, «Навбаҳор» сафига келиб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Бу жамоада қай тариқа пайдо бўлишим хусусида гапирсам, биринчи навбатда Бахтиёр ака Ашурматовнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан Ашурматовнинг таклифи билан жамоага қўшилдим. Бу жамоанинг машғулотларида иштирок этиб, кейинчалик шартнома туздим.


- Эндиликда бу жамоа шарафини қачонгача ҳимоя қиладиган бўлдингиз?
- Ҳозирча мавсум поёнига қадар "лочинлар" билан биргаман. Агар иккинчи даврада ўзимнинг чиройли ўйинларим билан жамоа раҳбарлари, мураббийлари ва мухлисларини қувонтирсам, келишув шартлари яна узайтирилиши мумкин.

- Умуман олганда, жамоада Сизни қандай кутиб олишди? Машғулотларда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? Таассуротларингиз қандай?
- Айтиш мумкинки, бу жамоада мени жуда яхши кайфиятда кутиб олишди. Аслида жамоадаги айрим футболчиларни аввалдан танийман, баъзилари билан ўйнаганман. Масалан, Бобур Акбаров, Илҳом Бойдадаевлар билан танишман. Улар ва бошқалар ҳам машғулотларга биринчи кундан келганимдан буён менга илиқ муносабат билдиришди. Жамоага киришиб кета олишимда ва мослашиш жараёнида қийинчиликлар бўлгани йўқ. Асосийси, мураббийнинг менга бўлган муносабати аъло даражада деб ҳисоблайман.

- Ашурматов билан гаплашиб олдингизми?
- Ҳа, гаплашиб олдик. Мураббий клубга келганимни, бу ерда кескин рақобат бўлишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иккинчи даврада жамоанинг муваффақиятга эришиши учун нималарга кўпроқ аҳамият бериш лозимлигини тушунтирди. Мухлислар талабчан ва уларни қувонтириш учун кўпроқ ғалабалар қозонишимиз лозимлигини уқтириб, менга бир қатор тушунчаларни берди.

- Наманган жамоаси Сизга ёқдими?
- Ёқди деб бемалол айта оламан. Барчаси менга манзур бўлмоқда.



- Мақсад ва вазифаларингизни белгилаб олдингизми?
- Ҳа, белгилаб олганман. Кўпроқ ўйнаб, жамоанинг ғалабаларимга ўзимнинг ҳиссамни қўшишни режалаштирганман. Жамоа биринчи даврани омадсиз тарзда ўтказган бўлса, мавсумнинг иккинчи палласида барчаси яхши бўлишига умид қиламан.

- «Навбаҳор» жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда олиб борди. Айтингчи, клуб иккинчи даврага тайёрми?
- Албатта, тайёр ҳолатга келиб бўлдик. Жамоамиз билан биргаликда мавсумнинг иккинчи қисмига пуҳта тайёргарлик олиб бордик. Назорат учрашувларида эса ўйин услубимизни ва турли тактикаларни ўзлаштиришга асосий эътибор қаратдик. Хуллас, барчаси менга манзур бўлди. Иккинчи даврага жамоа тайёр ва мухлисларни қувонтириш учун шай ҳолатда.

- Алибобо, «Бухоро»дан кетганингиздан сўнг таклифлар бўлдими? Ёки «Навбаҳор» сўнгги имкониятингиз эдими?
- Таклифлар тушди. Буни яширмайман. Фақатгина, ўзим кўпроқ «Навбаҳор»да тўп суришни хоҳладим. Чунки жамоа яхши шаклланган ва жамоавий ўйин жойида. Қолаверса, бош мураббийнинг ажойиб мутахассислиги сабаб ҳам, шу жамоага ўтишни истадим. Ўйлайманки, қабул қилган қарорим ёмон эмас. Асосийси, бу жамоага бежиз келмаганимни кўрсатиб бера олишим лозим.

- Аслини олганда, биринчи даврадан сўнг нима учун «Бухоро»ни тарк этдингиз? Буни сабаби нимада?
- Тўғрисини айтсам, жамоада мен учун ҳаммаси яхши эди. Александр Мочинов билан бирга илгари ишлаганим сабабли, бу мутахассис «Бухоро»га чақирганди. Унинг бошчилигида чемпионатнинг дастлабки олтита турида доимий равишда ўйнаб келдим. Бироқ натижаларимизда пасайишлар бўлгани ва ғалаба қозона олмаётганимиз туфайли, раҳбарият Мочиновни истеъфога чиқарди. Шундан сўнг оёғимни синдириб олдим. Икки ойни даволаниш билан ўтказдим. Кейинчалик спорт формага кириб олиш пайтида клубга янги тайинланган мураббий Жамшид Саидов ҳам менга ишонч билдирганди. Лекин ўзим кетишни хоҳладим.


- Жамоанинг бундай тарзда омадсизликларга дуч келишини кутмаган бўлсангиз керак?
- Албатта, жамоадаги омадсизликларнинг асл сабабини билолмадим. Умуман олганда, жамоада яхши футболчилар бор эди. Аммо, натижа кўрсатишимиз учун бу ҳам камлик қилди.

- Оёғингиз синганидан сўнг даволаниб чиқдингиз. Ҳозирги кунда жароҳат асоратлари безовта қилмаяптими?
- Ҳозирча безовта қилгани йўқ. Худога шукурки, барчаси ортда қолди. «Бухоро» жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар жароҳатимни тузатишим ёрдамларини аяшмади. Ҳозирда спорт формамга кириб олганман ва иккинчи даврада ўзимни кўрсатишим учун кучим етарли деб ҳисоблайман.


- Сўнгги пайтларда жамоангизни тез-тез алмаштирадиган бўлиб қолдингиз. Бу ёшингизда жамоаларни алмаштираётганингиз Сизни ташвишга солмаяптими?
- Яхши эмаслигини тушунаман. Футболчи қайси жамоада тўп суришидан қатъий назар, кўпроқ футбол ўйнашни, тажрибасини оширишни ўйлайди. Хусусан менда ҳам шу фикрлар доимо бўлиб келган. Ҳали вақтим бор ва ўйнайдиган ёшдаман. Муқим бир жамоага эга бўлиб, ўзимнинг чиройли ўйинларимни кўрсатишни хоҳлайман. Ишонаманки, шундай вазият юзага келади.

- Наманганлик мухлислар талабчанлигини биласиз. Уларни хурсанд қилиш анча қийин. Бунинг учун чиройли ўйин кўрсатишингиз ва жамоангиз ғалаба қозониши керак. Бунга тайёрмисиз?
- Бўлмасамчи! Чиндан ҳам наманганлик мухлисларнинг ўз суюкли жамоасини яхши кўришини биламан. Улар футболни роса севишади ва қадрлашади. Шундай жамоага ўтганимдан хурсандман. Бу жамоада бор кучимни сарфлаб бўлса-да, чиройли ғалабаларга эришиш учун келганман. Жамоамиз биринчи даврадан кейин мусобақа жадвалида ўртада жойлашган. Ҳали вазиятни ўнглаш учун вақтимиз бор. Биз бунинг уддасидан чиқамиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика