UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Алибобо Раҳматуллаев: "Клуб футболчиларни алдади, "Реван" банкрот бўлган" Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: "Клуб футболчиларни алдади, "Реван" банкрот бўлган"

Озарбойжоннинг "Реван" жамоасида бир муддат тўп тепган ҳамюртимиз Алибобо Раҳматуллаев нега жамоадан кетганини маълум қилди.


- "Реван" клубига яхши ниятлар билан боргандим. Бироқ клуб футболчиларнинг маошларини бермай алдаб юрди. "Реван" айни пайтда банкрот бўлган. Кўплаб футболчилар кетворишди. Улар энди ўз ёшларини ўйнатишмоқчи. Мендан ташқари жамоанинг етакчи футболчиси ҳам клуб билан ҳайрлашди. Кейинчалик шартномада кўрсатилган маблағдан жуда паст маош берамиз дейишди. Жамоа бош мураббийи мени қолишимни жуда хоҳлаганди. Лекин клуб шартномага амал қилмаганидан кейин қолишдан наф йўқ эди. Яхши Тошкентгача қайтишимга чиптам бор эди. Қишга қадар жамоада қолсам ҳам бўларди.  Гап фақат пулда эмас, бироқ клуб футболчини алдаганидан сўнг қолишдан не фойда? "Реван" жамоаси директори кўп ёлғон сўзларкан. Шу вақтгача фақат бир ойлик маошни олдим. Қолганлар ўшани ҳам олишолмади. Тўғриси, Озарбойжон матбуоти ёзган нарсани ўқиб хайрон қолдим. Улар ўзларини оқлаб ёзишган. Нима учун легионерлар кутилгандек ўйнай олишмади деб ёзиб қўйишгани тушунарсиз ҳолат. Нима ҳам дердим, Худо инсоф берсин. Баъзи маҳаллий футболчиларини ёшлар таркибига ўтказиб, яхши ўйнолмадинглар деб маошларини қисқартириб ташлашди. Улар ҳақида хабарда ёзишмаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика