UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  2 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  12 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган Янгиликлар

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинда баҳрайнлик Али Абдулнаби бошчилигидаги ҳакамлар ишлаши ҳақида хабар бердик.

Ушбу ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган.

ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида Али Абдулнаби ҳакамлик қилганди. Ўша баҳсда вакилларимиз сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонгконг учрашувида ҳам айнан шу ҳакам фаолият олиб борганди. Бу ўйинда ҳисоб очилмаганди - 0:0.

Али Абдулнаби ўзбек клублари иштирокидаги бир қатор ўйинларда ҳам ишлаган.

2010 йилги ОФК кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги "Насаф" - "Казма" учрашувида 1:2 ҳисоби қайд этилган. ОЧЛ-2012 чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинида 3:2 ҳисобида "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган. ОЧЛ-2013 гуруҳ босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Бейжинг Гоан" баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўша йилги мусобақада бу ҳакам "Пахтакор"нинг сафарда "Ал Шабаб" билан ўйинида ҳам ишлаган. Ўшанда "шерлар" БААда 1:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Ниҳоят 2016 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувида "темирйўлчилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика