UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  24 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3

Алексей Ларин: "Мақсадим ўйинда ҳам, машғулотда ҳам "Пахтакор"га ёрдам бериш" Янгиликлар

Алексей Ларин: "Мақсадим ўйинда ҳам, машғулотда ҳам "Пахтакор"га ёрдам бериш"

"Пахтакор" кеча расман украиналик ҳимоячи Алексей Ларин билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Сўнгги учта мавсумни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасида ўтказган футболчи кеча "Уфа" билан ўртоқлик ўйинида норасмий дебютини нишонлади. Одатдагидек ўйиндан сўнг унинг янги клуби борасидаги фикрларини олдик. 


- "Истиқлол" ва "Пахтакор" бу йил ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Шундай экан нима учун Ўзбекистон клубини танладингиз?

- Аввало Ўзбекистоннинг тарихий ва номдор, амалдаги чемпион жамоаси сафига келганимдан хурсандман. Асосий омил бу - ОЧЛ. Ўзимни янги саргузаштларга тайёр, деб биламан. Тожикистонда "Истиқлол" билан совринлар ютдик. Мана шу ишни "Пахтакор" билан икки карра кўпроқ амалга оширишни ният қилганман. Бунинг учун бор кучимни ишга соламан. Икки мамлакат менталитети ўртасида ўхшашликлар бор. Мослашишимга катта ёрдам беради. 

- Суперлигамизда собиқ душанбеликлар яна биттага кўпайди. Аввалроқ Андрей Мишенко ва Алишер Жалилов АГМК аъзосига айланишди. Зоир Жўрабоев "Сурхон" кўригида эди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Бутун бошли "Истиқлол" кўчиб келяпти (кулади). Нима учун? Чунки Ўзбекистон чемпионатининг даражаси Тожикистонникига қараганда кучлироқ. Футболчи олдинга интилиши, ўсиши керак. 

- Славче Войнески қандай мураббий?

- У жамоада барча билан бирдек гаплашади. Тил топишиш осон экан. Доим кўтаринки кайфиятда юради. 

- "Пахтакор" мухлисларига нима дея оласиз?

- Ўйинда ҳам, машғулотда ҳам жамоага ёрдам бериш мақсадим ҳисобланади. Бор кучим билан ўйнашга ваъда бераман.


Расман: "Пахтакор" "Истиқлол"нинг собиқ ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика