UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  2 00:45Салоҳ ўзини Холанд билан солиштирди  2 00:15Саудия Арабистони. Вийналдумнинг дубли "Ал Насср"ни мағлуб қилди  20 23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  5 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  3 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  8 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  6 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  3 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  10 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4

Александр Хомяков: "Танаффусдан сўнг дарҳол гол ўтказиб юбориш аламли" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Танаффусдан сўнг дарҳол гол ўтказиб юбориш аламли"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – Машъал" (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.

"Узоқ кутилган янги мавсум старт олди. Умид қиламизки, мавсум омадли келади. Мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Бугун қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Футболда қайсидир жамоа ютиши, бошқаси мағлуб бўлиши табиий ҳол. Афсуски, бугун биз мағлубиятга учрадик.  Дурангга лойиқ ўйин кўрсатдик. Фикримча, мезбонларга қараганда голга тортадиган кўпроқ вазиятларни юзага келтирдик, бироқ фойдалана олмадик. Ўтказиб юборилган гол ҳам аламли тарзда дарвозамиздан жой олди.  Бу биринчи ўйин, албатта, навбатдаги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз", – дейди Александр Хомяков. 

- Дурангга лойиқ ўйин бўлмадими, нима деб ўйлайсиз?

- Ҳозир аниқ талқин қилиш қийин. "Бунёдкор" қанча вазият яратганини эслай оласизми? Танаффусдан сўнг дарҳол гол ўтказиб юбориш аламли. Кийим алмаштириш хонасидан чиқиб, гол ўтказиш ёқимсиз. Бу биринчи ўйин, албатта, навбатдаги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

- "Машъал" сизнинг услубингизга тўла мослашиб олиши учун қанча вақт керак бўлади?

- Чет эллик мураббий қандай ишлаганини муҳокама қилишим қийин. Мен 8 кундан буён жамоа биланман ва кўп ўзгартириш қила олмасдим. Ҳар қандай мураббий янги жамоани қабул қилиб олгач, қандайдир ўзгартириш киритиш учун камида 6 ҳафта вақт керак бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика