UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  0 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  10 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  7 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  36 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  6

Александр Хомяков: "Совринли ўринлар учун кураш олиб боришга кеч қолдик деб ўйлайман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Совринли ўринлар учун кураш олиб боришга кеч қолдик деб ўйлайман"

Лига Кубогининг 2-тур доирасидан ўрин олган “Андижон” - “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Сўнгги ўйинларда кўрсатган ўйинимиз, қолаверса, чемпионатнинг сўнгги турида имкониятни бой берганимиз жамоамизга салбий таъсир кўрсатган эди. Йигитлар ҳавотирланишмоқда. Улар ўз олдиларига қўйилган мақсад сингари қадам ташлашмоқда, лекин негадир ўхшамаяпти. Бугунги учрашувда мағлуб бўлмаслик асосий мақсадимиз эди. Йигитларга 2-3 та имкониятлар содир бўлади, мана шу вазиятлардан унумли фойдаланишимиз ҳақида уқтирдим. Футболчилар ортга йўл йўқлигини тушуниб туришмоқда. Бугунги ғалаба жамоамизни чуқурдан чиқиш учун ёрдам беради. Бугун йигитлардан аввало гол ўтказиб юбормасликларини талаб қилдим. Ўйлайманки, улар талабимни бажаришди. Қайтариб айтаман, ғалабамиз ҳозирча йўқ, лекин мухлисларимиз бизга ишонишини хоҳлайман. Ҳозирги кундаги энг асосий мақсадимиз – футболчиларни стресс ҳолатидан олиб чиқиш. Шуни амалга оширсак, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Кейинги тур “Навбаҳор” жамоасига қарши бўлади. Бу “Водий дербиси”. Водийда дерби алоҳида аҳамият касб этади. “Навбаҳор” жамоасига қарши ҳам аралаш таркиб майдонга тушадими ёки асосий таркибни майдонга туширасизми?


- Кўрамиз, футболчилар “Навбаҳор” билан ўйинга тикланиш жараёни қандай кечаркин. Ўйинга тайёр бўлган футболчиларни майдонга тушираман. Ҳужумкор футболни мухлислар яхши кўришади. Имкониятдан келиб чиқиб ҳужумкор футбол футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. АГМКга ҳам қарши ўйинда ҳужумкор ўйин намойиш этгандик, рақиб икки марта жазолади бизни. Ўйинни ҳимоядан бошлаш керак. Шундагина мақсадга эришиш мумкин. Уй қураётганизда ҳам биринчи бўлиб уйни томини қурмайсизку, футбол ҳам шундай нарса.



- Давралар оралиғида таркибда ўзгариш бўладими?


- Албатта, ҳужумда оқсаяпмиз. Энг кучсиз чизиғимиз ҳужум. Шу боис олдинда креатив ўйин намойиш этадиган футболчиларни жалб қиламиз.

- Демак, фақат ҳужумчи олинар эканда?


- Йўқ, нега? Ҳужумни фақат ҳужумчилар кучайтирмайди. Қанот ярим ҳимоячилар, марказий ярим ҳимоячилар ҳам ҳужум уюштирилишида катта ҳисса қўшишади.

- Жамоадаги ўзгариш неча фоизни ташкил этади?


- Ҳозир менга бу ҳақда нимадир дейиш қийин. Очиқ айтаман: клуб раҳбарияти билан бу ҳақда маслаҳатлашамиз. Совринли ўринлар учун кураш олиб боришга кеч қолдик деб ўйлайман. Шу боис, фоиз ҳисобида айтишим қийин.

- “Насаф” жамоасида спорт директори бўлиб ишлаган Николай Минчев “Андижон” жамоасига келди. Унинг келиши Сизга қанчалар ёрдам беради?


- Билишимча, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Ҳали у бизда иш бошлагани йўқ. Келинг бу саволга жавоб беришни кейинроққа қолдирамиз. У менга қанчалик ёрдам бера олади? У менга эмас, клубга ёрдам бериш учун келмоқда. Унинг асосий вазифаси – клубни ривожлантириш.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика