UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Александр Хомяков: “Регламентга ўзгартириш киритилишида бироз шошқалоқлик бўлди” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Регламентга ўзгартириш киритилишида бироз шошқалоқлик бўлди”

“Нефтчи” – ” Машъал ” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

– Бугун шогидларим  ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишмади. Балки жадвалдаги ўрнимиз ҳам бунга таъсир қилаётгандир. Баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Аламлиси, хар иккала бўлимни ҳам гол ўтказиб юбориш билан бошладик. Фикримча, йигитлар чемпионатни  эрта якунлаб қўйишди, чоғи. Мен мураббийман. Менинг вазифам футболчиларни хар бир баҳсда охиригача курашишга даъват этишдан иборат ҳисобланади.

“Нефтчи” ҳақида фикрларингиз?


– Фарғона жамоасини охирги баҳсларини кузатиш имконияти бўлмади. Бироқ ҳимоя чизиғи анча кучайган эканлиги, шунингдек интизомли футбол йўлга қўйилгани мени эътиборимни тортди. Шу ҳолос. Очиғи, рақиб ҳақида чуқур фикр билдириш мен учун мураккаб ҳисобланади.

– “Машъал”нинг япониялик легионери нега майдонга тушмади?


– Баҳс давомида мажбурий ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабаб уни майдонга туширишнинг имкони топилмади.

– Кейинги йили Олий лигада 12 та жамоа бўлиши эълон қилинди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?


– Мавсум тугашига 4 тур қолганда регламентга ўзгартириш киритилиши бироз шошқалоқлик бўлди деб ўйлайман. Чемпионат тугаганидан сўнг барча клуб вакилларини йиғиб маслаҳат қилинганда, балки овоз йўли билан бу масала ўз ечимини топганда мақсадга муваффиқ бўларди, – деди Александр Хомяков.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика