UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  1 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  20 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  1 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2

Александр Хомяков: "Қўлга киритилган ҳар бир очко қадрли, натижадан қониқдим" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Қўлга киритилган ҳар бир очко қадрли, натижадан қониқдим"

Coca-Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда Андижонга катта футбол қайтгани билан барчани табриклайман. Бугун мухлислар байрамона муҳит ташкил этиб беришди. Стадиондаги атмосфера ҳам ажойиб тарзда эди. 

Ўйинга келсак, биз мана шунақа байрамона оқшомда мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун астойдил интилдик. Ўзингиз кўрдингиз, йигитлар майдоннинг ҳар бир қисмида жиддий кураш олиб боришди. Интрига ўйиннинг сўнги сонияларигача сақланиб турди. Бугун чиройли футбол кўрмадик, курашларга бой ва асабий руҳда ўтган учрашув бўлди.

Натижадан албатта қониқдим. Дуранг адолатли бўлди. Қўлга киритилган ҳар бир очко алоҳида қадрли. Биз бугун Чемпионлар лигасида ўйнайдиган кучли жамоага қарши майдонга чиққандик, дуранг натижа ёмон эмас, мураббий сифатида қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, биз анча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнадик.

- Стадион бугунги ўйинга тайёр экани ҳақида маълумот берилганди. "Насаф" бош мураббийи майдон холати бўйича эътироз билдирди. Бу холатга сизнинг муносабатингиз қандай?

- "Андижон"нинг жуда кўплаб мухлислари бор, уларга катта футбол керак. Клуб раҳбарияти буни тушунган холда ҳаракат қилди. Майдон майсалари бўйича мутахассислар бор, улар қачон футбол ўйнаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини яхши билишади.

Қайтараман, бугунги ўйин бироз асабий кайфиятда ўтди. Бир учрашувда 2 та қизил карточка кўрсатилгани ҳам юқоридаги фикримни тасдиқлаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика