UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  29 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  230 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик"

Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" — "Олимпик" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин анча асабий руҳда ўтди. Ўйинда ҳудудий устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлар кўп бўлди деб бўлмайди. Очко керак эди ва ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Барчани ғалаба билан табриклайман.



— "Андижон" биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда эса ғалаба учун ҳаракат қилди ва бу самарасини берди. Биринчи таймдаёқ бунга интилиш мумкин эмасмиди?

— Аммо, мен иккинчи бўлимда ҳам кўплаб ҳужумлар қилдик дея олмайман. Бизда фақат ҳудудий устунлик бор эди. Рақибни ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Олдинги "Олимпик" кўпроқ узатмалар билан ўйнар, бошқача жамоа эди. Ҳозиргиси эса мудофаадан ўйнаган ҳолда қарши ҳужумлардан умид қилмоқда. Илк бўлимда уларнинг мудофаа чизиғини ёриб ўта олмадик. Арвеладзенинг жароҳати ва у захирага олинганидан сўнг ўйинимиз бузилди. Режамиз бор эди, аммо у амалга ошмади. Иккинчи бўлимда агрессивлик қўшдик ва қарши ҳужумлардан ҳушёр ўйнадик. Ҳа, якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика