Александр Хомяков: "Олти очко"лик ўйинда ғалаба қозондик"
29 окт 2018 18:19
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Олти очко"лик ўйинда ғалаба қозондик"
Про-Лига 32-туридан ўрин олган "Истиқлол"-"Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков championat.asia сайтига интервью берди.
"Бугунги баҳс 6 очколик эканлигини билардик. Бундай ўйинларда биринчи ўринга характер чиқади. Ҳимояда тартибли ўйнаганимиздан хурсандман. Ҳужумда битта гол ура олдик, қайтараман мана шундай учрашувларда ҳимоя яхши бўлиши керак. Рақибга вазият яратишига деярли имкон бермадик. Олдинда 3та тур бор ва кураш давом этади", - дейди Александр Хомяков.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Фикрлар