UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Александр Хомяков: "Насаф"га мухлислик қиламан. Футбол ҳақида савол борми?" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Насаф"га мухлислик қиламан. Футбол ҳақида савол борми?"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.





"Дарҳақиқат курашларга бой ўйин бўлди. Ютишни истагандик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозирги ҳолатимизда очко олганимизни ҳисобга олсак, натижа ёмон эмас. Кўрган бўлсангиз гол уриш учун чиройли вазиятлар бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам имкониятлар юзага келди. Айни паллада бу дуранг бизга бир очко берди. "Сўғдиёна" медалларга курашмоқда. Рақиб функционал жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани билиниб турибди",- дейди Александр Хомяков.

- Жамоа биринчи даврада Жиззахда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Улуғбек Бақоев билан тўқнашув ҳақида нима, дея оласиз?

- Мен бунга кўп эътибор берганим йўқ. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим.

- "Металлург" билан ўйиндан сўнг Шавкат Саидов билан юзага келган вазиятни ўзаро муҳокама қилиб олдингларми? Ўрталарингда бошқа зиддият йўқми?

- Футбол ҳақида сўранглар. "Сариқ матбуот" бўлиб қоляпсизлар (кулади). Футбол ҳақида савол борми?

- Бугун "Машъал" дуранг учун ўйнагандек кўринди...

- Вазиятга реал баҳо бериш керак. Дастлабки 15 дақиқаликда биринчи рақам остида ўйнадик. Тўғри ҳужумкор, мухлисларбоп футбол кўрсатишни истаймиз. Лекин имкониятдан келиб чиқиб иш қилиш керак. "Сўғдиёна"нинг услубини ўзргартиргани мени ажаблантирди.

- Жамоада расман сиз бош мураббий бўлсангизда айрим ҳолатларда Дилявер Ваниев туриб кўрсатма бераётганини кўришимиз мумкин. Бугун сариқ карточка билан огоҳлантирилди...

- Ҳакамларни эмас, ўйинни гапиришни истайман. Ҳиссиётларда бўлиши табиий.

- Годвин Чикани бугунги ўйини ҳақида фикрингиз қандай? У тўртинчи ўйиндирки гол ура олаётгани йўқ...

- Футболда майда камчилик бўлмайди. Мана шундай кичик вазиятларда футболчининг маҳорати ўз сўзини айтяпти.

- ОФК кубоги учрашувлари сиз учун қанчалик қизиқ?

- Албатта "Насаф"га мухлислик қиламан ва учрашувни томоша қиламан.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика