UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  0 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  1 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  10 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Александр Хомяков: "Ғалаба учун бармоғимни чопишга рози эдим!" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ғалаба учун бармоғимни чопишга рози эдим!"

"Машъал" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлиб майдон эгалари устози иштирок этди.
"Агар бугун бармоғимни чопишни ва "Машъал" ғалаба қозонишини айтишганида мен бармоғимни чопишга тайёр эдим. Бироқ рақиб биздан устунлик қилди. Олдинда биз муаммоларга дуч келдик. Учта ҳужумчи бўлиб ўйнашга уринсак ҳам атига иккита имкониятга эга бўлдик холос. Гол урмасак ғолиб бўла олмаймиз", - деб гап бошлади Александр Хомяков.

- Рақиб биздан индивидуал маҳорат борасида устун бўлишди. Улар битта имкониятдан фойдалана олишди ва гол уришди. Ўша 10-рақамли футболчини (Жамшид Искандеров) марказга ёриб кириб зарба бера олишини билардик. Бироқ уни ушлаб қололмадик.

- Ҳеч кимга эътирозим йўқ, биронта футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Тўғри қишда биз сунъий текис майдонларда ўйнаб тайёрланамиз. Баҳор келгач табиий майдонларда ўйнаймиз. Ҳозирга қадар 4та ўйин ўтказдик, уларнинг учтасида яроқсиз майдонда ҳаракат қилдик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика