UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Александр Хомяков: "Ғалаба қозондик ва мухлислар олдида айбимизни ювдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ғалаба қозондик ва мухлислар олдида айбимизни ювдик"

Суперлиганинг 4-тур баҳсларини якунлаб берган "Олимпик" ва " Андижон" учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикларингиз?
- Ўйинни хамма кўрди, ғалаба қозондик ва мухлислар олдида ўз айбимизни ювдик. Чунки ўтган учрашувда ўйинни аламли тарзда бой берган эдик

- Бугунги ўйинга танланган таркиб, рақибингиз "Олимпик"нинг таркибидаги юқотишлардан келиб чиқиб танландими? Сабаби бир неча нафар тажрибали ижрочилар захирада қолганди...
- "Олимпик"даги йўқотишлар ҳақида хабарим бор эди. Иложи борича оптимал таркибни туширдик.

- Кейинги икки учрашувда Водий дербисида иштирок этасизлар, қайси дерби сизлар учун муҳимроқ?
- Ҳар учрашув биз учун муҳум, рақибларни ажратиб кўрсата олмайман.

- Жамоа ўйин аввалида тезкор гол уриб олди ва шундан сўнг ҳимояга таяниб ўйнади, жамоада иккинчи режа йўқдек, шу ҳақида фикрингиз?
- Бизда "Б" режа ва ҳатто "С" режа ҳам бор. Агарда ўйин аввалида тезкор гол урмаганимизда, кўпроқ хужумга ўтишга мажбур бўлар эдик. Бугунги рақибимиз чемпионатда энг яхши позицион хужумга ўтадиган жамоалардан бири ва уларга қарши таваккал қилиб хужумга ўтсак йирик ҳисоблик ўйин бўлиб кетар эди. "Бунёдкор" билан кечган баҳсда хужумга ўтдик ва қандай ҳатоларга йўл қўйганимизни кўрдингиз. Ҳозир кучли ва кучсиз томонларимиз ва режаларимиз ҳақида айтишим нотўғри кейинги баҳсларда кўриб оласиз. "Олимпик" позицион ҳужум бўйича лиганинг энг яхшиларидан бири, уларга қарши очиқ ўйин намойиш этиш кулгили бўларди. Ўзимиздан қаҳрамон ясаб, шармандали ҳисоб қайд этишимиз мумкин эди. Бу кимга керак. Ўзимиз ўйнай оладига услубда ҳаракат қилдик ва натижани ўзингиз кўрдингиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика