UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи" ютди, "Пахтакор" осмонида "қора булутлар"  0 19:26"Манчестер Сити"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 19:15Ўзбекистон кубоги. “Бунёдкор” — “Бухоро” 0:0 (онлайн натижа)  0 19:02Шох соҳта экан (шекилли)  17 18:55Ўзбекистон кубоги. “Қўқон-1912” “Замин”ни юта олмади  11 18:34Тер Штеген "Барселона" умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  1 18:15Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" - "Наманган ФА" учрашувида 7 та гол урилди  4 18:00Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" - "Андижон" ФА 3:0 (онлайн натижа)  1 17:59"Мартин Эдегор "Реал"га ўтганида атиги 16 ёшда бўлса-да, ғоят истеъдодли футболчи эди" — Анчелотти  6 17:32Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси АҚШда ёхуд "Navruz Cup-2025" мусобақаси ҳақида  2 17:13Мутолаа учун. Суперлига клублари ўринбосарларини кимларга ишониб топширган?  1 17:07"Барселона" ҳимоячиси жароҳатидан қутулди ва "Боруссия"га қарши ўйинга тайёр  4 16:45Сурия терма жамоаси аъзоси бу мавсумда Ўзбекистон Биринчи лигасида тўп тепади  3 16:44Микель Мерино "Реал"га қарши баҳсдан аввал: "Биз "Арсенал" тарихига кирмоқчимиз"  12 16:20Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қиммат футболчисида ярим ҳимояда ўйнаш учун зарур бўлган муҳим фазилатни кўрмаётганини айтди  6

Александр Токов "Краснодар" иш бошлади! Янгиликлар

Александр Токов "Краснодар" иш бошлади!

Олий лига ва биринчи лиганинг бир нечта клубида тўп сурган Александр Токов Россиянинг "Краснодар" клубида иш бошлади.

2012 йил бутсаларини михга илиб, мураббийлик фаолиятини бошлаган собиқ ҳимоячининг мураббийликдаги дастлабки иш жойи Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси бўлди. Ёш мутахассис 2013 йилги мавсумда клубга бош мураббийлик қилди. Мавсум якунлангач истеъфога чиққан Александр Султанович маълум муддат юртимизда болалар билан ишлади. 2015 йилнинг куз ойида Россия федерациясининг Краснодар шаҳрига яшаш учун кўчиб кетган Токов шу кунларда яна болалар футболидаги фаолиятини давом эттира бошлади. Аниқроғи, "Краснодар" футбол клуби академиясида таҳсил олаётган болаларга миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўргатмоқда. Бу ҳақида унинг ўзи бизга маълум қилди. Биз собиқ ҳамюртимизнинг мураббийлик фаолиятига омад тилаб қоламиз.





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика