UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  3 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  6 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  8 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  20 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

Александр Шмурнов: "Ўзбекистон терма жамоаси нега ЖЧга чиқа олмаётганини билмайман" Янгиликлар

Александр Шмурнов: "Ўзбекистон терма жамоаси нега ЖЧга чиқа олмаётганини билмайман"

"UZREPORT TV" телеканали орқали Чемпионлар лигаси биринчи тур ўйинларини шарҳлаган, "НТВ+" спорт журналисти Александр Шмурнов ушбу телеканалга интервью берди.

Тошкент ҳақида

- Ҳаммаси профессионал тарзда амалга оширилмоқда. Катта футболга бундай эътибор қаратиш жуда яхши. Бундай нарса аввалроқ бўлиши керак эди деб ўйлайман. Шаҳрингиз менга жуда ёқди. Самарқандга боришга умид қиляпман. Тошкентда ҳаво жуда яхши экан. Москвада ҳозир ёмғир, булутлар.


Шарҳловчи бўлиш учун нималарни билиш лозим


- Шарҳловчи бўлиш учун биринчи ўринда футболни чин дилдан севиш керак. Агар сен тақдир туфайли бу ерга келиб қолсанг, муваффақиятга эришмайсан. Шарҳловчи ёзишни билиши керак. Агар мен матнларда хатони сезиб қолсам, уни тезда тўғирлашга ҳаракат қиламан. Шарҳловчи фанат бўлмаслиги лозим, мухлис бўлиш мумкин. Фанат бор кучи билан ўз жамоаси учун қайғуради. Мухлис эса футболни севади. Мен "Барселона"ни яхши кўраман.

Шарҳловчи кундузи ухлаб олиши керак. Биз кечаси ишлаймиз, буни бошқа шарҳловчиларга маслаҳат бераман. Бизнинг кучимиз эҳтиросларга боғлиқ. Агар шарҳловчи кун бўйи ишлаб, базада интервью олса, яна бошқа ишларни қилса, кечки шарҳда вафот этади. Футболчиларнинг исмини билмаслик ёмон, аммо сиз Чемпионлар лигаси шарҳловчиси бўлсангиз ва янги жамоалар футболчиларини билмасангиз бу оғир хато эмас. Агар МЮ ва "Барса" ўйинини шарҳлаётганингизда футболчини билмасангиз мана шу хато. Шарҳловчи мухлислардан бир нечта кўпроқ маълумот билиши керак.


Эсда қоларли ўйинлар

2013/2014 йилги мавсумда "Челси" ва ПСЖ ўртасидаги ўйин менинг ҳаётимдаги энг яхши ўйин бўлган. Ўша учрашувдан олдин шундай бўлишини кутган эдим. Баҳсдан сўнг "Челси" ва ПСЖ мухлислардан минглаб миннатдорчиликлар келиб тушди. Демак шарҳим мухлисларга ёқибди.

 "Реал" - "Шахтёр" ўртасидаги ўйин нега ёқмади? Унда икки томонлама ҳаракат йўқ эди. Сенсацияга қизиқмайман, мен кутилмаган воқеалар бўлишини истайман. Бу ўйинда ҳаммаси аниқ эди. Агар шундай бўлса қизиқиш жуда камайиб кетади. Учрашувдаги ҳал қилувчи вазиятда ҳакам кучли томонга ён босди. 


Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида


Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан. Бу мамлакат футболчилари ҳозир бизнинг клубларда ҳам тўп тепмоқда. Улар нега жаҳон чемпионатига чиқа олмаётганини билмайман, балки омад етишмаётгандир, балки бошқа нарса. Ҳозир ҳам Одил Аҳмедовнинг голи кўз олдимдан кетгани йўқ, унга хатто Гарет Бэйл ҳавас қилиши мумкин. Агар яхшироқ авлод бўлса муваффақият бўлади. Масалан, Голландия терма жамоасининг ҳозирги натижаларига кўз ташлашимиз мумкин. Футболга қизиқиш ортса, ўзбек футболи ҳам юксалади, айниқса мана бундай трансляциялардан сўнг ошиши аниқ. Ўзбекистон 2018 йилги ёки 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади деб умид қиламан.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика