UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  0 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  3 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:41Россия кубоги. ​Аббосбек Файзуллаев "Зенит"га қарши ўйинни захирада бошлади (онлайн ҳисоб)  8 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  15 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  8 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   21

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари! Янгиликлар

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Бунёдкор» украиналик ҳужумчиси Александр Пишур ва «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет ғолиб чиқди.

Ўзбекистон чемпионатининг авгувст ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар 12 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббий ўртасидаги курашда «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет, «Динамо» устози Равшан Ҳайдаровни икки баллга ортда қолдириб, сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Нефтчи» сентябрь ойида учта ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, жамоа ўз майдонида «Олмалиқ»ни 4:0, «Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда «Гулистон» устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа барча учрашувларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билди.

Футболчилар орасида эса «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишур сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Сентябрь ойи давомида учта ўйинда жами учта гол урган «Нефтчи» ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев ундан 5 балл кам жамғарди. Қайд этиш жоиз, Пишур бунгача март ва апрель ойлари сўровномасида иккинчи, май ва август ойи сўровномаларида учинчи, июнь ойи сўровномасида эса тўртинчи бўлган эди.

Сентябрь ойи давомида «Бунёдкор» Олий Лига доирасида учта ўйин ўтказди. 19-турда ўз майдонида «Навбаҳор»ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 18-турда «Шўртан», 20-турда эса «Бухоро» билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бироқ Пишур ўзини Олий Лига ўйинларида эмас, балки 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида кўрсатди. Унинг «Насаф» дарвозасига йўллаган икки голи «Бунёдкор»га кетма-кет иккинчи, жамоа тарихидаги тўртинчи кубокни келтирди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Александр Пишур («Бунёдкор») – 20 балл.
2. Носир Отақўзиев («Нефтчи») – 15 балл.
3. Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») – 14 балл.
4. Илҳом Юнусов («Насаф») – 7 балл.
5. Андрей Мелничук («Динамо»), Фаррух Шотурсунов («Динамо») – 6 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Амет Мемет («Нефтчи») – 21 балл.
2. Равшан Ҳайдаров («Динамо») – 19 балл.
3. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 11 балл.
4. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 10 балл.
5. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 6 балл.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика