UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  1 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  37 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  1 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  41 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  11 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0

Александр Крестинин: "Таирага мослашиш учун вақт керак. Маҳамаджонов кеча энг яхшиси эди, биз эса бугунги кун билан иш кўрамиз" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Таирага мослашиш учун вақт керак. Маҳамаджонов кеча энг яхшиси эди, биз эса бугунги кун билан иш кўрамиз"

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.



- Ўйин ҳақида

- Албатта, натижадан қониқмадик. Икки хил тайм ўтказдик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик. Керак бўлмаган жойларда гол ўтказдик. Олдинда анча иш турибди. Жамоада ўзгаришлар бўлди, йигитлар мослашишлари керак. 

- Биринчи расмий ўйинингиз. Нималар ўхшади, нималардан кўнглингиз тўлмади?

- Иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик, аммо имкониятлардан фойдаланишни уддалай олмадик. 

- Жамоанинг ички муҳити ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси яхши. Йигитлар ҳам ҳафа бўлишди. Улар бундан кўпроғига қодир эканликларига амин эдилар.

- Жамоага янги келган легионерларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Айнан бразилиялик легионар туфайли рақиб иккинчи голни уриб кетди...

- Ўша вазиятда айб бразилиялик футболчида эмас эди, саволни бошқа футболчига бериш керак. Яна кўрамиз ўша вазиятни. Ҳозир 100% аниқ айта олмайман. Таирага мослашиш учун вақт керак. Ўзбекистонга биринчи келган инсон бу ерга мослашиб олиши керак. Биз бу нарсани тушунамиз.

- Таира билан шартнома имзоланганлиги у чап қанотдаги биринчи рақамли ҳимоячига айланганини англатадими?

- Йўқ, ундай эмас. Бизда асосий, захира ўйинчилари йўқ. Бу нарсани биз ўйиндан олдин аниқлаймиз.

- Бу савол берилишига сабаб, таркибда Маҳамаджонов ҳам бор эди. У энг иқтидорли ёш ўйинчилардан бири ҳисобланади...

- Ҳа, у энг яхшилардан бири бўлганди. Бироқ, кеча шундай эди. Биз эса бугунги кун билан иш кўрамиз. У ҳали ҳам энг яхши эканлигини исботлаши керак. Мен футболчининг паспортига умуман қарамайман. Таира билан рақобат унга жуда фойдали бўлади. Агар у бу курашни ютиб чиқса, биз Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб ҳимоячи тарбиялаган бўламиз. Хуллас, бизда соғлом рақобат.

- Иккинчи даврада "Бунёдкор" олдида қандай вазифа қўйилган?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Ҳозирда жамоамиз тўққизта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу жуда кўп ишлар қилиниши кераклигини англатади. Психологик ва ўйинни ташкил қилиш жиҳатдан муаммолар бор. Охирида кўрамиз. Ҳозир эса фақат ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

- "Бунёдкор"нинг бир нечта футболчиси "Сўғдиёна"га ижара асосида ўтишди. Уларни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага рози бўлдингизми?

- Ҳа, бизда рақобат анча кучли. Ёш футболчиларга эса кўпроқ ўйин амалиёти керак. "Сўғдиёна"да улар ўсишга эришади деган умиддаман.

- Трансферлар ойнаси ёпилишига қадар жамоа яна трансфер амалга оширадими?

- Йўқ, барча футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик ва жамоани йиғиш жараёни якунланди. Энди фақат ўйинимизни кучайтиришимиз керак.

- Трансферлар ойнасида амалга оширмоқчи бўлган барча трансферлар ўхшадими?

- Йўқ. Тўғрисини айтсам, мен кўпроқ машғулотларга ишонаман, трансферларга эмас.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика