UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 19:21Суперлига. "Динамо" - "Сурхон". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  41 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  13 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3

Александр Крестинин: "Ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ўйинчи майдонга тушади" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ўйинчи майдонга тушади"

Coca Cola Суперлигасининг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳамма мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Шу жумладан, ўйинчиларни ҳам. Ғалаба қозониш осон бўлмади. Йигитлар эса борларини беришди. Омад ҳам келди. Биз учун бу жуда муҳим ғалаба эди. "Насаф" жуда кучли ва юқори даражадаги жамоа. Яна бир бор табриклайман.

- "Насаф" жамоасини қандай ўрганиб чиқдингиз?

- Биз йигирма биринчи асрда яшаяпмиз. Аҳборот асри. Ҳар доимгидек рақибни ўргандик. Видео ва бошқа воситалар ёрдамида. 

- Бугун дарвозани бошқа дарвозабон қўриқлади...

- Бугунги учрашув жуда муҳим эди. Бугунги кунда ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, айнан ўша ўйинчи майдонга тушади.

- Ўзбекистон чемпионати сизда қандай таассуротлар қолдирмоқда?

- Мен Ўзбекистон чемпионатини жуда яхши биламан. Бу ерда мен учун ҳеч қандай сюрприз йўқ. Яна бир марта такрорлайман, Суперлига жуда кучли ва шу билан бирга қийин чемпионат. Бу ерда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ.

- Бу йил ким чемпион бўлади?

- Еттита турдан кейин ким энг кўп очко тўпласа, ўша чемпион бўлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика