UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  27 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти  0 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  7 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30

Александр Гейнрих: "Бугундан бошлаб бор эътиборимизни Яманга қаратамиз" Янгиликлар

Александр Гейнрих: "Бугундан бошлаб бор эътиборимизни Яманга қаратамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "ЖАР" стадионида бўлиб ўтган машғулотда икки нафар легионеримиз иштирок этди.

Маҳаллий футболчилардан ташқари, Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов биринчи кун машғулотида қатнашдилар. Шу муносабат билан "Ордабаси" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимизни суҳбатга чорладик.

- Маълум бир танаффусдан сўнг яна МТЖга қайтдингиз, орада таркибда бир қанча ўзгаришлар бўлганини ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Шу ҳақда фикрларингиз...

- МТЖга доимо ёрдам беришга тайёрман. Унда ўйнашни барча истайди, Ватанинг байроғи остида майдонга тушиш спортчи учун ғурур. Қайтишимга бунчалик эътибор қаратишади деб ўйламаган эдим. Ишонч билдираётганларга раҳмат айтаман. Таркибни ўзгарганини кўриб турибман. Ёшлар кўпайган. Улар билан машғулот давомида яхшироқ танишамиз ва ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 


- Яман ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозирча ҳеч нима. Бугун йиғин бошланди, улар ҳақида маълумотлар етарлича. Эртадан рақиб ҳақидаги ахборотлар билан танишамиз ва шунга қараб таёргарлик олиб борамиз. Уларни кучли ва кучсиз томонларини ўрганиш жуда муҳим.


- Кейинги рақибимиз Филиппин гуруҳимизда сенсация қиляпти. У ерда бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди...

- Демак яхшилаб ўрганишимиз керак.


- Сиз каби узоқ йиллардан сўнг Анвар Рашидов ҳам МТЖга қайтди, бунга муносабатингиз...

- (кулади) Оооо, Турсуноч (Турсунович, футболчи ва мураббийлар унга Турсуноч деб мурожаат қиладилар). Албатта уни терма жамоада бўлиши футболчиларни кайфиятини кўтаради. Уни ўзи ҳам бундан хурсанд.


- Кеча "Астана" ЕЧЛни гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу Қозоғистон учун катта байрам бўлса керак?

- Албатта бу қозоғистонликлар учун катта ютуқ. Мен астаналиклар учун хурсанд бўлдим. ЕЧЛда тўп тепишни кўпчилик истайди, бугун уларнинг орзулари амалга ошди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика