UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13

Александр Ежов: "Жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти" Янгиликлар

Александр Ежов: "Жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.




"Аввало мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман! Доим бизни қўллашда давом этишсин. Рақибни ўрганиб чиққандик, "Шўртан" сафида кўп ёш футболчилар борлигини билардик. Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди ва ғалаба эришдик. Худо хоҳласа мана шундай ғалабаларни қўлга киритишни хоҳлаймиз.

Асрор Алиқулов тажрибали мураббийлардан бири ҳисобланади. У билан бирга ишлашни ва янги нарсалар ўрганишни хоҳлардим.

Таркибимизда жароҳат олганлар жуда кўп. Жамоамиз етакчиси Сарвар Жуманиязов яқинда операция қилинди. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарруҳ Ҳайдаров ҳамон тўлиқ тикланишмаган. Афсуски жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти.

Шаҳзод Бешимовнинг келажаги порлоқ, у футбол ўйнашни истамоқда ва майдонга тушиб буни исботламоқда. Юрагида ўти бор. Мухлисларимиз ҳам уни яхши кўриб қолишди. Дарҳол асосий таркибда майдонга тушириш хато бўлса керак, сабаби у ҳали ёш ва захирадан майдонга тушиш орқали секин-аста тажриба тўплаб боради", - дейди Александр Ежов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика