Александр Алемпиевич: “Реал” ёки МЮ ҳам бирнинчи бўлиб гол ўтказиб юборса жуда қийин бўлади”
11 сен 2016 17:45
Янгиликлар
Александр Алемпиевич: “Реал” ёки МЮ ҳам бирнинчи бўлиб гол ўтказиб юборса жуда қийин бўлади”
“Биринчи бўлимнинг илк дақиқасида пенальтидан гол урдик. Бу биз учун яхши бўлган бўлса, рақибларимиз учун рухий тасир кўрсатди. Рақибларимиз биринчи бўлимда рухан синиб қолишди. Иккинчи бўлимда эса биз бироз осонроқ ўйин ўтказдик. Илк дақиқаларда урилган гол ҳар бир жамоани руҳан синдириб қўяди. “Реал Мадрид” бўладими ёки “Манчестер Юнайтед”, биринчи бўлиб гол ўтказиб юборса жуда ҳам қийин бўлади.
Гол урганимиздан сўнг барчаси ўзгариб кетди. “Обод” ҳам яхши жамоа, уларнинг ўйин услублари менга ёқади. Уларга бриоз омад етишмаяпти. “Обод” футболчилари тўпни яхши назорат қилишади, лекин қарши ҳужумга ёмонроқ ўйин кўрсатишади. Кейинги турда “Пахтакор” билан тўқнаш келамиз. Ушбу ўйин жуда ҳам қийин бўлади. Чунки, Бульят “шерлар”га қарши ўйнай олмайди. Унинг сариқ карточкалари 4 тага етди ва “Пахтакор” билан бўладиган баҳсни ўтказиб юборади. Биз чемпионатда иккинчи поғонадамиз. “Пахтакор” эса кўп мағлубиятга учраяпти. Насиб қилса дербида ҳам ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Александр Алемпиевич.
Жаҳонгир Сотволдиев
Фикрлар