Александр Алемпиевич: "Дебют ўйинимда бир нечта хатолар қилдим"
10 фев 2016 10:00
Янгиликлар
Александр Алемпиевич: "Дебют ўйинимда бир нечта хатолар қилдим"
"Бунёдкор"нинг янги легионери Александр Алемпиевич "Ал Шабаб"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Қийин ўйин бўлди. Тезкор гол урганимиз бизга ёрдам берди. Осон бўлмаган ўйинда дебют қилдим. Бир нечта хатолар қилдим, аммо умид қиламанки кейинчалик янада кучайиб бораман".
"Гуруҳ босқичига чиқиш вазифасини уддаладик, энди навбатдаги вазифани бажаришга киришамиз. Ўйлашимча гуруҳдан чиқа оламиз".
"Ўзбекистонда ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман. Барча шароитлар мени қониқтирмоқда, ҳеч қандай муаммо йўқ".
"Олмалиқ" яхши жамоа у ердан яхши хотиралар ва дўстларим қолган. Игорь Шквырин жуда яхши инсон ва мураббий. Энди "Бунёдкор"нинг ғалабаларига ўз хиссамни қўшмоқчиман", - дейди Александр Алемпиевич.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар