Алекс Фергюсон яна МЮ устози бўлади...

Narzulla Saydullayev
21 мар 2017, 07:30
"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Алекс Фергюсон яна битта ўйинда жамоани бошқаради.
Бу ҳолат Майкл Кэррикнинг жамоада ўйнаётганига 11 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган ўйинда содир бўлади. Бу ҳақда "Манчестер Юнайтед" расмий сайти хабар берди.

"МЮ-2008" - "Майкл Каррик барча юлдузлар" ўртасидаги баҳс 4 июнь куни "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади. Фергюсон бошчилигидаги МЮ сафида Рио Фердинанд, Пол Скоулз, Райан Гиггз каби футболчилар ўйнашади. "Барча юлдузлар" жамоасини Гарри Реднапп бошқаради. Бу жамоа таркибида Фрэнк Лэмпард, Стивен Жерард, Майкл Оуэн каби юлдузлар майдонга тушишади. Қолган футболчилар кейинчалик маълум қилинади.

Бу ўйиндан тушган барча пул Michael Carrick Foundation хайрия фондига тушади. Бу фонд Манчестер ва Ньюкаслдаги муҳтож болаларга ёрдам бериб келади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›