

Ёш ярим ҳимоячи жорий мавсум "Реал"нинг асосий таркибига кирмаяпти.
Шу сабабли, "Алавес" футболчига ўйин амалиёти бериш ва ўз чизиқларини кучайтириш учун Браим Диасни мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Диас "Реал"га шу йили "Манчестер Сити"дан ўтган эди. Диас айнан "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади.



