

"Бавария" клуби Давид Алаба билан янги шартнома имзолаш бўйича келишиб олди. Давид Алаба "Манчестер Сити" ва Хосеп Гвардиоланинг таклифига рад жавобини берган ва "Бавария"да қолмоқчи.
Алаба "Бавария" билан 2021 йилга қадар шартномасини узайтиради ва йилига 12 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.



