UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  7 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  362 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  6 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

“Ал Иттиҳод” – “Локомотив”. Ўйинга оид фактлар Янгиликлар

“Ал Иттиҳод” – “Локомотив”. Ўйинга оид фактлар

Бир неча соатлардан кейин старт оладиган беллашув аҳамияти анча юқори.

Жиддаликлар Осиё чемпионлар лигасида ўнинчи бор иштирок этаётган бўлсалар, “Локомотив”да гуруҳ босқичларидаги кўрсаткич эндиликда иккитага тенг. Ҳозирга қадар жамоалар ўзаро фақатгина бир марта тўқнаш келишган ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

“Ал-Иттиход” (Жидда).

“Локомотив” билан қайд этилган 1:1 ҳисоби жиддаликлар учун гуруҳ босқичининг очилиш ўйинидаги биринчи дурангдир. “Иттиход” гуруҳ босқичида етти марта иштирок этган бўлса, шуларнинг 5 тасида очилиш беллашувида ғолиб чиққан ва 2 тасида имкониятни бой берган.

“Ал-Иттиход” Ўзбекистон клубларига қарши ўз майдонида 6 та беллашув ўтказган ва уларнинг бирортасида мағлубиятга учрамаган. 4 та беллашувда жиддаликларнинг қўли баланд келган ва фақатгина 2 тасида дуранг қайд этилган. “Қирол Абдуллоҳ”да меҳмон бўлган Ўзбекистоннинг сўнгги клуби 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. “Локомотив” бугун бу анъанани йўққа чиқариши мумкин.

Жиддаликларнинг венесуэлалик ҳужумчиси Гелмин Ривас жорий мавсум чемпионлар лигасининг ҳар иккала ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. Плей-офф роундида Иорданиянинг “Ал-Вихдат” клуби дарвозабонини ранжитган Ривас, кейинчалик Тошкентдаги ўйинда Нестеров қўриқлаётган дарвозага йўл топа билди.

Фаҳад Ал-Муваллад Тошкентда олган қизил карточкаси сабабли бугунги ўйинни қўйиб юборади. 1-турда қайдномага киритилган, лекин майдонга туширилмаган 77-рақамдаги футболчи Риёд Ал-Иброҳим эса ўйинолди машғулотда жароҳат олиб, бугун майдонга тушмайдиган бўлди.

“Ал-Иттиход” чемпионлар лигасида икки бор муваффақият қозонган клубдир. 2004 ва 2005 йилги мавсумларда Жидда клубига тенг келадигани топилмаган. Ўтган мавсум Саудия лигасини 4-ўринда якунлаган “Иттиход” чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига плей-офф орқали йўлланма олди. Мазкур жамоа 2004 йилги финалда Жанубий Кореянинг “Сеонгам Илва Чунма” жамоасини умумий ҳисобда 6:3 га мағлуб этган. Бир йил ўтиб эса Амирликларнинг “Ал-Айн” жамоаси икки ўйин натижасига кўра 5:3 ҳисобида таслим қилинган. “Ал-Иттиход” 2009 йилги мавсумда ҳам чемпионлар лигаси финалига қадар етиб келди, аммо Кей лига вакили “Поҳанг Стилерз”дан 1:2 ҳисобида енгилди.

2004 – чемпион
2005 – чемпион
2006 – ¼ финал
2008 – гуруҳ босқичи
2009 – вице-чемпион
2010 – гуруҳ босқичи
2011 – ярим финал
2012 – ярим финал
2014 – ¼ финал

“Ал-Иттиход” чемпионлар лигасида ҳозирга қадар 78 та учрашув ўтказган ва шуларнинг 43 тасида ғолиб чиқиб, 16 тасида дуранг қайд этган. Тўплар нисбати 150:81. “Қирол Абдуллоҳ” стадионида жиддаликлар бор йўғи 4 марта мағлуб бўлишган.

“Ал-Иттиход” миллий чемпионатдаги сўнгги ўйинда пешқадам “Ал-Ҳилол”ни сафарда мағлуб этиб, Тошкент клубига қарши учрашув олдидан яхши кайфиятга эга.

“Локомотив” (Тошкент).


“Локомотив” Саудия Арабистонида фақатгина 1 та ўйин ўтказган. Ўтган йилнинг 25 февраль куни “темирйўлчилар” гуруҳ босқичининг очилиш учрашувини Ар-Риёдда ўтказиб, “Ал-Ҳилол”дан 1:3 ҳисобида енгилишганди.

Кетма-кет икки мавсумдан буён “Локомотив”нинг чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги почин голларини битта футболчи – Сардор Мирзаев уриб келмоқда. Ярим ҳимоячи “Ал-Ҳилол” билан ўйинда ҳисобни қисқартирган бўлса, “Ал-Иттиход”га қарши беллашувда уни тенглаштиришга эришган.

“Локомотив” Осиё чемпионлар лигасининг сафар ўйинларида бирор марта зафар қучмаган. Бир йил муқаддам гуруҳ босқичининг барча сафар ўйинларида имкониятни бой берган: “Ал-Ҳилол” (Саудия) 1:3, “Ас-Садд” (Қатар) 2:6, “Фулад” (Эрон) 0:1. Бунга 2013 йилги плей-офф доирасида Амирликларнинг “Ан-Наср” клубидан учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятни ҳам қўшиш мумкин. “Темирйўлчилар” бугун мана шу қора анъанага ҳам чек қўйишлари мумкин.

“Локомотив” 2013 ва 2014 йилги мавсумлар плей-офф босқичида иштирок этган бўлса, кейинги икки мавсумда гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Бу клуб натижаларида ўсиш бор эканлигини кўрсатмоқда. Ҳозирга қадар “темирйўлчилар” чемпионлар лигасида 9 та ўйин ўтказиб, фақатгина 1 марта ғолиб чиқишган. 6 та ўйинда эса имконият бой берилган. Тўплар нисбати 14:20.

“Локомотив”га бугунги ўйинда Жасур Ҳасанов ёрдам бера олмайди. Четлатишлар борасидаги йўқотишлар ҳар икки жамоада бир ҳил.

Сервер Жепаров 2011 йилги мавсумдан кейин Осиё чемпионлар лигасига қайтишга муваффақ бўлди. Ярим ҳимоячи сўнгги бор Жанубий Кореянинг “Сеул” клуби сафида бу мусобақада иштирок этганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика