"Ал Ҳилол" яна бир супер трансфер амалга оширишни режа қилган
30 май 2025 20:29
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" яна бир супер трансфер амалга оширишни режа қилган
"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни таркибига қўшиб олмоқчи.
Бу ҳақда Фабрицио Романо маълумот бермоқда.
Саудия Арабистони клуби вакиллари "Милан" футболчиси билан тўғридан-тўғри алоқа қилмоқда. 27 ёшли футболчи клубнинг асосий трансфер мақсадига айланган.
Айни пайтга келиб, клублар ўртасида келишув йўқ. Ундан ташқари футболчининг ўзи ҳам ҳали бир қарорга келмаган.
Олдинроқ берилган маълумотларда "Милан" 2026 йил ёзида шартномаси якунланадиган футболчиси билан келишувни узайтирмасликка қарор қилган. Қайд этилишича, томонлар молиявий шартларни келиша олишмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар