UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

"Актобе"да ғалаба, "Иртиш" ва "Жетису"да мағлубият Янгиликлар

"Актобе"да ғалаба, "Иртиш" ва "Жетису"да мағлубият

Қозоғистон премьер лигасида иккинчи босқичнинг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Биз эътиборингизни ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга қаратамиз.

Чемпионлик учун яқин турган "Актобе" сафарда ўтган йилги мамлакат чемпиони Қарағанданинг "Шахтёр" клуби меҳмони бўлди. Учрашув тақдирини 61-дақиқада Гридин томонидан урилган ягона гол ҳал қилди - 0:1. Ўйинда Александр Гейнрих тўлиқ ўйнаган бўлса, Темур Кападзе 82-дақиқага қадар ҳаракат қилди. Марат Бикмаев ҳамон жароҳатини даволамоқда. "Актобе" 30 очко тўплаган ва "Остона" билан бирга чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

ШАХТЁР - АКТОБЕ - 0:1 (0:0)
Гол:
Гридин, 61 (0:1).

"Иртиш" сафарда айнан "Остона"га 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ҳамюртимиз Улуғбек Бақоев 71-дақиқага қадар ҳаракат қилган бўлса, жароҳатини тузатаётган Камолиддин Мурзоев майдонга тушмади. "Иртиш" 21 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

ОСТОНА - ИРТИШ - 4:2 (2:1)
Голлар
: Ахметов, 14 (1:0). Дмитренко, 33 (2:0). Юрин, 35 (2:1). Твумаси, 49 (3:1). Сисеру, 54 (4:1). Струков, 89 (4:2).

"Жетису" ўз уйида "Акжайик" клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Майдон эгалари сафида Руслан Мелзиддинов тўлиқ ўйнаган бўлса, Шавкат Саломов биринчи бўлимдан сўнг бошқа футболчига алмаштирилди. "Жетису" 12 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги 12-поғонасида бормоқда. 

ЖЕТИСУ - АКЖАЙИК - 0:3 (0:2)
Голлар
Черни, 27 (0:1). Коструб, 30 (0:2). Черни, 88 (0:3).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика