UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  0 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  3 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   5 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  54 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими? Янгиликлар

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими?

Бугун Олмалиқда Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг қолдирилган учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" Миржалол Қосимов шогирдларининг имтиҳонидан ўтиши керак.

ОКМК

Бобурбек Юлдашев - 34'

Суперлига. 6-тур

22/06/2021, 20:00

2
:
1
Тугади

Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 29', Эркин Бaйдуллаев - 36'

45'
90'
34'  Бобурбек Юлдашев
42'  Акром Комилов
62'  Миржамол Қосимов (Зафар Полвонов)
62'  Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев)
68'  Шоҳруҳ Гадоев (Ҳусниддин Ғофуров)
68'  Муроджон Тошматов (Элвин Фортес)
75'  Бобурбек Юлдашев (Сардор Раҳмонов)
76'  Акром Комилов
29'  Элгужа Григалашвили
29'  Муҳсин Убайдуллаев
36'  Эркин Бaйдуллаев
46'  Файзулло Қамбаров (Шерали Жўраев)
69'  Жасур Азимов (Миржалол Қосимов)
84'  Элгужа Григалашвили (Беҳруз Садиллоев)
90'  Игнатий Нестеров
90'  Беҳруз Садиллоев (Жамшид Ҳасанов)
90'  Беҳруз Садиллоев

АГМК жорий мавсум уй учрашувларида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Бунинг устига, Навоий жамоаси Олмалиқда ўтган сўнгги 4 ўйиннинг барчасида майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатлари ҳам АГМКнинг фаворитлигидан далолат беряпти.

Аммо, Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" кўтариш учун бормаслиги аниқ. Чунки бу йилги "Қизилқум" олдингиларидан кескин фарқ қиляпти. Жамоа натижа учун ўйнашни уддаламоқда. Навоийликлар ортда қолган 9 турда ўз дарвозаларидан фақат 7 бор тўп олиб чиқишди. Бу борада  чемпионат етакчиси "Пахтакор"гина яхшироқ натижага эга - 5. "Қизилқум" айни пайтда меҳмонда мағлуб бўлмаган 3 жамоадан бири бўлиб турибди. Эътиборли жиҳати, клуб сафар ўйинларида фақат 1 та гол ўтказиб юборган. Бу Суперлиганинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Солиштириш учун, ўтган мавсумнинг шу қисмига эътибор қаратамиз. "Қизилқум" дарвозаси 18 марта ишғол қилинган. Жамоа 2 очко билан охирги поғонада турган эди.

Хуллас, ўз уйида ҳаммадан зўрроқ ўйнаётган АГМК сафарда ютқазмаётган, гол ўтказмаётган "Қизилқум"га қарши. Бу баҳс Миржалол Қосимов учун 2 карра аҳамиятли. 

Чунки АГМКдан юқорида турган "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" бу турда очко йўқотди. Шу туфайли Миржалол Қўшоқович шогирдлари бугун ғалаба учун 2 карра кўпроқ ҳаракат қилади. Кўрамиз, Олмалиқдаги ўйинда кимнинг анъанаси якун топади?

Суперлига, 6-тур (Қолдирилган ўйин)

22 июнь, сешанба

АГМК – "Қизилқум" (20:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика