UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  10 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими? Янгиликлар

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими?

Бугун Олмалиқда Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг қолдирилган учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" Миржалол Қосимов шогирдларининг имтиҳонидан ўтиши керак.

ОКМК

Бобурбек Юлдашев - 34'

Суперлига. 6-тур

22/06/2021, 20:00

2
:
1
Тугади

Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 29', Эркин Бaйдуллаев - 36'

45'
90'
34'  Бобурбек Юлдашев
42'  Акром Комилов
62'  Миржамол Қосимов (Зафар Полвонов)
62'  Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев)
68'  Шоҳруҳ Гадоев (Ҳусниддин Ғофуров)
68'  Муроджон Тошматов (Элвин Фортес)
75'  Бобурбек Юлдашев (Сардор Раҳмонов)
76'  Акром Комилов
29'  Элгужа Григалашвили
29'  Муҳсин Убайдуллаев
36'  Эркин Бaйдуллаев
46'  Файзулло Қамбаров (Шерали Жўраев)
69'  Жасур Азимов (Миржалол Қосимов)
84'  Элгужа Григалашвили (Беҳруз Садиллоев)
90'  Игнатий Нестеров
90'  Беҳруз Садиллоев (Жамшид Ҳасанов)
90'  Беҳруз Садиллоев

АГМК жорий мавсум уй учрашувларида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Бунинг устига, Навоий жамоаси Олмалиқда ўтган сўнгги 4 ўйиннинг барчасида майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатлари ҳам АГМКнинг фаворитлигидан далолат беряпти.

Аммо, Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" кўтариш учун бормаслиги аниқ. Чунки бу йилги "Қизилқум" олдингиларидан кескин фарқ қиляпти. Жамоа натижа учун ўйнашни уддаламоқда. Навоийликлар ортда қолган 9 турда ўз дарвозаларидан фақат 7 бор тўп олиб чиқишди. Бу борада  чемпионат етакчиси "Пахтакор"гина яхшироқ натижага эга - 5. "Қизилқум" айни пайтда меҳмонда мағлуб бўлмаган 3 жамоадан бири бўлиб турибди. Эътиборли жиҳати, клуб сафар ўйинларида фақат 1 та гол ўтказиб юборган. Бу Суперлиганинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Солиштириш учун, ўтган мавсумнинг шу қисмига эътибор қаратамиз. "Қизилқум" дарвозаси 18 марта ишғол қилинган. Жамоа 2 очко билан охирги поғонада турган эди.

Хуллас, ўз уйида ҳаммадан зўрроқ ўйнаётган АГМК сафарда ютқазмаётган, гол ўтказмаётган "Қизилқум"га қарши. Бу баҳс Миржалол Қосимов учун 2 карра аҳамиятли. 

Чунки АГМКдан юқорида турган "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" бу турда очко йўқотди. Шу туфайли Миржалол Қўшоқович шогирдлари бугун ғалаба учун 2 карра кўпроқ ҳаракат қилади. Кўрамиз, Олмалиқдаги ўйинда кимнинг анъанаси якун топади?

Суперлига, 6-тур (Қолдирилган ўйин)

22 июнь, сешанба

АГМК – "Қизилқум" (20:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика