UZ

Сўнгги янгиликлар

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  28 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич Янгиликлар

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич

Суперлига ва Про лигада иштирок этаётган аксарият клубларимиз жисмоний тайёргарлик борасида хорижлик мутахассисларга юзланишаётганини кўриб турибсиз.

Жори мавсумда "Турон" ҳам бу борада чет эллик мутахассис кўмагига эҳтиёж сезди ва асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби мураббийлар штабида  ишлаган Вадим Барнич билан ҳамкорлик қилмоқда. У жамоада жисмоний тайёргарлик мураббийи лавозимида фаолият олиб боряпти. 

- "Турон"га келишингиз тарихи қандай бўлди?

- Александр Азимов "Турон"да ишлаш бўйича таклиф билан чиқди. Клубнинг ўз лойиҳаси ва мақсадлари эътиборимни тортди. Менинг олдимга эса машғулот жараёнидан тортиб, овқатланишгача тизмни яхшилаш ва янги даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Мазкур омиллар мени Ўзбекистонга етаклади. 

- Ўзбек футболи, клубларимиз ёки футболчиларимиз ҳақида нималарни билар эдингиз?

- Бунга қадар бу юрт футболига қизиқиб кўрмагандим. Фақат "Пахтакор" ҳақида эшитганимни айта оламан. 

- Ўзбекистон иқлим шароити жисмоний тайёргарлик кўришда қанчалки қулай ёки қийинчилик туғдиради?

- Ёзда иссиқ иқлим шароитида футболчиларнинг тайёргарлиги Европаникидан фарқ қилади. Бу ҳам футболчиларнинг жисмоний имкониятлари пасайишига, ўйин тезлигига таъсир қилади. Ўқув-машғулот жараёнини режалаштиришдан олдин бир қатор илмий томонлама ўрганишга тўғри келди. Маҳаллий мутахассисларнинг маслаҳатлари менга бу борада бироз бўлса ҳам ёрдам берди. Уларга миннатдорчилик билдираман. 

- Маҳаллий футболчилар билан бир неча ойдан бери ишлаб келмоқдасиз. Хўш, уларнинг жисмоний имкониятларига қандай баҳо берасиз?

- Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати бугунги замонавий футболга жавоб бермайди. 

- Германиядаги фаолиятингиз давомида қайси машҳур футболчилар билан ишлагансиз?

- "Фортуна Дюзельдорф" да қисқа вақт ичида U-21 ёш тоифасидаги Европа чемпиони, Германия U-21 терма жамоаси футболчиси Шинта Аппелкамп ва "Уотфорд" футболчиси Мадука Окойе каби бўлажак номлар билан ишладим. 

- Футболчиларга жисмоний ҳолатини бир меъёрида ушлаб туриш учун қандай тавсия берасиз?

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаш ва ривожлантириш кўплаб омлларга боғлиқ. 1. Футболчидаги ривожланишга бўлган истак. 2. Машғулотдан ташқари омилларга бефарқ бўлмаслик (овқатланиш, уйқу, стресс). 3. Янги даражага чиқиш учун қаттиқ меҳнат қилиш. 4. Футболчи имкони бўлмаган нарсага эмас, ҳозирги вақтда нимани ўзгартира олиши мумкинлигига эътибор бериши зарур. Натижа ўз-ўзидан келмайди. У онгли равишда ҳаракатни талаб қилади. 

Мавсум давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаб қолиш учун айрим йўналишларда илмий ёндашиш зарур. Ҳар бир футболчининг индивидуал профили яратилиши, юкламалаларни даврларга бўлиш, жароҳатларни олдини олиш ва кун тартиби. Бу методикаларни "Турон"да қўллашга ҳаракат қилмоқдаман. Лекин Про лиганинг паст даражаси ишни мураккаблаштирмоқда. Бу албатта менинг фикрим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика