UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  6 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  11 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6

Акром Комилов: “Темирйўлчилар” билан учта ўйинда ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлдик” Янгиликлар

Акром Комилов: “Темирйўлчилар” билан учта ўйинда ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлдик”

Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Бунёдкор”клуби ўз уйида “Локомотив” жамоасига имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “қалдирғочлар” ҳимоячиси Акром Комилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Мағлубиятга асосий сабаб бизга омад етишмади. Чунки яратилган вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Майдонда кўп тўп билан муомала қилдик ва рақиб жамоага қараганда кўпроқ вазиятлар яратдик. Шунча вазиятлар яратаётган бўлсак ҳам нимагадир тўп “Локомотив” дарвозасига киришни истамаяпти.

“Темирйўлчилар” билан уч маротаба тўқнаш келган бўлсак, барчасида бил хил ҳисобда мағлубиятга учрадик. Нега бундай бўлмоқда? Мана шу савол мени ҳам қийнамоқда. “Локомотив” жамоасини чиройли ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ ўйин кўрсатишди. Финалда уларга омад тилайман”, - дейди “Бунёдкор” ҳимоячиси Акром Комилов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика