UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  11 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  9 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  21 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  43 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди" Янгиликлар

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Қизилқум" ёрдамчи мураббийи Акмал Холиқов қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Аввало, "Сўғдиёна" клубини ОФК кубогида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани билан табриклайман. Икки жамоа ўйинчилари ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. Бугунги учрашув АГМК ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйиндан сира қолишмади. Икки жамоа ўйинчилари ва стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугун ҳақли ғалабага эришдик.

- Ўйиндан аввал йирик ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?

- Ўйиндан олдин "Сўғдиёна" уйда агрессив кўрсатишини билардик. Жиззахликлар ОФК Кубогида сунъий майдонда ўйнашди. Балки шу сабаб ҳам уларда чарчоқ аъломатлари сезилгандир. Аммо бундай йирик ҳисоб қайд этилишини кутмагандик. Биз ҳимоявий тактикани танлаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик ва йирик ғалабага эришдик. Навоийдан келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат деб қоламиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика