UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Акмал Турсунбоев: “Бухоро” иккинчи даврада янада юқори ўринлар учун курашади” Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: “Бухоро” иккинчи даврада янада юқори ўринлар учун курашади”

“Бухоро” жорий чемпионатнинг биринчи даврасини 6-ўринда якунлади.

Бунда жамоа посбонларининг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бор дейиш мумкин. Ана шулардан бири Акмал Турсунбоевдир. Иқтидорли дарвозабон “Бухоро”нинг  ўз уйида “Олмалиқ” (1:0) ва “Шўртан” (2:0) устидан ғалаба қозонишда ҳамда сафарда “Металлург”га қарши баҳсда (1:2) муваффақиятга эришишида катта ҳисса қўшди десак муболаға бўлмайди. Шунингдек Турсунбоев жамоасининг “Пахтакор”, “Қўқон-1912” ва “Локомотив”га қарши ўтказган баҳсларида ҳам майдонга тушиб,кўпчиликда  илиқ таассурот қолдирди. Шу ва бошқаларни инобатга олганда холда, яқинда Акмал билан учрашиб, айрим саволларимизга жавоб олдик. 

- Акмал аввало суҳбатимизни биринчи давра таассуротлари билан бошласак. Айтингчи биринчи давра сиз ва “Бухоро” учун қандай ўтди?

 - Аввало “Бухоро” ҳақида гапирсам, менимча танаффусга 6-ўринни эгаллаб чиқиб кетганимиз чакки бўлмади. Ҳар холда  кўпчилик томонидан ижобий баҳоланди. Чунки ўзингизга яхши маълумки, мавсум аввалида янгитдан жамоа шакллантирилди. Қисқа вақт ичида мураббийлар курашчан жамоа туза олди. Менимча ўша пайтда кўпчилик бунга ишонмаганди ҳам. Ўзимнинг иштирокимга келадиган бўлсам, бунга кўпроқ мухлислар ва мутахассислар баҳо бергани маъқул. Мен шуни аниқ айта оламанки, ўз устимда янад кўпроқ ишлашим шарт.    

- “Бухоро”нинг иштирокини ижобий баҳоладингиз. Айтингчи жамоанинг бундай натижаларни қайд этишида асосий омил нима бўлмоқда?

- Албатта мураббийларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Бош мураббий Улуғбек Бақоев жорий мавсум олий лигада дебютини ўтказмоқда. У кишининг иштиёқи баландлиги ҳам жамоамизни кучайтирмоқда. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Шунингдек Бахтиёр Ашурматовнинг ҳам муваффақиятларимизда роли катта. У кишининг мураббийликдаги тажрибаси Бақоевга жуда асқотмоқда. Кўпчиликка яхши маълумки, феврал ойида жамоа қайтадан тузилди. Юқори савиядаги ўйинчиларни мураббийларимиз таркибга жалб эта олишни уддалади ва уларни танлашда адашмади. Менимча бу жуда муҳим эди.    

- Биринчи даврадаги ўйинлар бўйича олиб айтадиган бўлсак, сизга кўпроқ қайси дарвозабонларнинг ўйини ёқди?

- (Бироз ўйланиб) Хуршид Ходжаев! “Олмалиқ” посбони кўплаб учрашувларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва жамоасининг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшиб бормоқда. Ходжаев билан ўткан мавсум “Андижон”да бирга ўйнаганмиз. Ўз устида астойдил ишлайдиган голкипер деб биламан. Унинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламан. Шунингдек бу борада Эркин Жабборовни ҳам эътироф этишни истардим. Биринчи даврани “Бухоро”да ўтказган даврозабон кўплаб учрашувларда жамоани муқаррар голлардан сақлаб қолди. Ўша ўйинлардан кейин Жабборовга ғалабага катта улуш қўшганини айтиб, миннатдорчилик билдирдим.  


- Энди давралар оралиғидаги йиғин ҳақида гаплашсак. Мавсумнинг иккинч қисмига бўлаётган тайёргарлик қандай?

- Дастлаб тоғ худудга бориб, йиғин ўтказдик. У ерда мураббийларимиз асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратди ва кўпроқ тўпсиз шуғулландик. Сўнгра режага кўра, Тошкентга қайтиб келдик ва бу ерда асосан тактик машғулотлар устида ишлаяпмиз. Бу орада синов-назорат баҳсларида ҳам иштирок этдик. 

- “Бунёдкор” (ёшлар) ва “Навбаҳор”га қарши баҳслар иккинчи давра бошланиши олдидан етарли бўладими деб ҳисоблайсизми?

- Менимча иккитагина ўйин камлик қилади. Лекин яна бир нарсани ҳам унутмаслик керакки, “Бухоро” учун расмий баҳслар 28 июлдан бошланади. Шу куни пойтахтда “Локомотив”га қарши Ўзбекистон кубоги ¼ финал жавоб учрашувини ўтказамиз. Агарда мазкур ўйин бўлмаганида, менимча давралар оралиғида синов-назорат учрашувлари ҳам кўпроқ бўларди. 

- “Локомотив” билан Бухорода ўтган биринчи ўйинда нурсиз дуранг қайд этилганди. Жавоб ўйинида “Бухоро”нинг ярим финалга чиқиш имконияти ҳам йўқ эмас. Фикримизга қўшилсангиз керак?

- Албатта, бизни 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳам кейинги босқичга олиб чиқади. Лекин биз энг аввало ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушамиз. Йигитларнинг кайфияти юқори. Барчамиз кейинги босқичга чиқишни жуда-жуда хоҳлаяпмиз. Насиб қилса, ниятимизга етамиз.

- Катта эҳтимол билан иккинчи даврада чемпионат ўйинлари ҳам қизиқ ўтади... 

- Ҳа, тўғри. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Мухлислар соф рақобатдан роҳатланиши керак. Ўйинлар қизиқ ўтса, ишқибозлар ҳам стадионга қайтади. Шуни айта оламанки, “Бухоро” иккинчи даврада янада юқори ўринлар учун курашади.

- Бухоролик ишқибозлар ҳақида нима деган бўлардиз?

- Водийдаги мухлислар сингари бухороликлар ҳамм жуда талабчан. Менимча бу яхши. Негаки, томошабинлар ўйинга кириб, сизни олқишлаб, талабчанлик қилиши футболчига ҳам ҳузур бағишлайди ва унинг янада  харакат қилишга ундайди. Футбол аслида ишқибозлар учун. 


“Бухоро” матбуот хизмати.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика