UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Шўртан" - "Қизилқум" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Гувоҳи бўлдингиз, жуда оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" билан ўйиндан кейин футболчиларимизда толиқиш ҳолатлари бор эди. Шунга қарамай бугунги баҳс учун яхши тайёргарлик олиб бордик. Бугунги ўйинда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда кўп вазиятлар яратдик, бироқ булардан фойдалана олмадик. Гол урган бўлсак-да, биринчи бўлим охирида барибир дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда омад биз томонда эди, йигитларимга раҳмат айтаман, борларини беришди. Улардан бугун мамнунман.

- Биринчи давра якунланди. Давралар оралиғидаги ўзгаришлар, режалар қандай?

- Албатта, ўзгаришлар бўлади. Ўзгаришлар матбуотда эълон қилинади. Икки-уч футболчи олиб келиш ниятимиз бор. Янги қон бўлса, жамоада ўзгариш бўлади. Олдимизда бир ой бор, ишлаймиз. Иккинчи даврага тайёргарликни 12-13 июлдан бошлаймиз. Дастлабки 10 кун тайёргарлик Навоийда бўлса, қолган кунлари Тошкентда бўламиз деб режалаштиряпмиз. Навоийдан келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Уйларига яхши етиб олишсин ва доимо соғ-саломат бўлишсин. Ҳаммаларига раҳмат.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика