UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  6 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  45 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Аҳмедовнинг эҳтимолий бўлажак клуби - "Тяньцзинь Тэда" ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Аҳмедовнинг эҳтимолий бўлажак клуби - "Тяньцзинь Тэда" ҳақида нималарни биламиз?

"Шанхай СИПГ"ни тарк этаётган Одил Аҳмедов катта эҳтимол билан "Тяньцзинь Тэда" шарафини ҳимоя қилади.

Ҳа, Одил Аҳмедов ушбу клубни тарк этиши ойдинлашди. Шундай экан, ҳамюртимиз "Шанхай СИПГ" таркибидаги сўнгги ўйинини айнан "Тяньцзинь Тэда"га қарши ўтказди ва гол урди. Яқинда кунларда ҳамюртимизнинг қайси клубга ўтиши аниқ бўлади.


- Бу клуб айни дамда Хитой Суперлигасидаги 9та ўйинда атиги 1 очко (!) жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этиб турибди. Жамоа бу давр мобайнида 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 23та тўп олиб чиққан.

- Бунга қадар ушбу жамоада ўзбекистонлик ўйинчилардан Зайниддин Тожиев, Фарҳод Тожиев ва Александр Клецков ўйнаган.

- Германиялик таниқли мутахассис Ули Штилике (мухлисларга Жанубий Корея термасидаги фаолияти орқали кўпроқ таниш) бу жамоага 2017 йилнинг 11 сентябрида келган эди. Аммо, салбий натижалар туфайли бундан бироз олдинроқ, аниқроғи шу йилнинг 19 августида истеъфога чиқарилган.

- Ушбу клуб XXI асрда фақатгина битта соврин ютган холос: 2011 йил - Хитой Кубоги.

- "TEDA Holding"га тегишли ушбу клуб уй ўйинларини 37,450 мухлис сиғимига эга стадион (TEDA Football Stadium)да ўтказади.

- Клуб 3 мавсум ОЧЛда ўйнаган - 2009, 2011 ва 2012. "Теда" 2012 йил гуруҳдан 2-ўринни олиб чиққан, аммо плей-оффдаги илк ўйинда "Чонбук"га имкониятни бой берган.

- Жамоада 4 нафар легионер ҳаракат қилади. Булар: 

Франк Ачимпонг - 26 ёшли ушбу футболчи Бельгиянинг "Андерлехт" клубида 2013-2017 йиллар давомида 100дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган, шундан сўнг Хитой клубига ўтган. Бельгияга қадар эса "Кинг Файсал Бэйбс", "Берекум Челси" (иккиси ҳам Гана жамоалари) ва "Бурирам Юнайтед"да ўйнаган. 2012 йилдан бери Гана терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Сандро Лима - бунга қадар Бразилия ва Португалия клубларида ўйнаган Лима 2020 йилда ушбу клуб футболчисига айланган.

Жонатан - 30 ёшли страйкер 2018 йилда ушбу клубга келган. 2016-2017 йилларда ижара асосида "Сувон Самсунг" ("Спорт Ресифе"дан)да ҳаракат қилган ўйинчини хитойликлар харид қилишга қарор қилишган.

Феликс Бастианс - "Тэда"да 2018 йилдан бери ҳаракат қиладиган ушбу ҳужумкор футболчи Европадан Осиёга келган. "Ноттингем Форест" тарбияланувчиси фаолиятини бунга қадар асосан Англия ва Германияда ўтказган.

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика