UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  3 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвайга қарши учрашувдагидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатамиз» Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвайга қарши учрашувдагидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатамиз»

2 июль, сешанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финал босқичи доирасида Греция терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу ўйин арафасида, 1 июль куни Газиантеп шаҳридаги «Dedeman» меҳмонхонасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Мусобақани ажойиб тарзда ташкил этгани учун, аввало, Туркия футбол федерациясига миннатдорлик билдиришни истардим. Жаҳон чемпионати нимчорак финалига чиққан барча жамоаларни, жумладан, Греция ёшлар терма жамоасини ҳам табриклайман», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Греция ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Мексика терма жамоасини мағлубиятга учратиб, Мали ва Парагвай терма жамоалари билан дуранг ўйнади. Натижалари Парагвайники билан тенг бўлиб қолгани сабаб, қуръа натижасига кўра, Греция гуруҳ ғолиблигини қўлга киритган эди. Гуруҳ босқичининг 2-туридан сўнг нимчорак финал йўлланмасини нақд қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса сўнгги турда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

«Албатта, биз Греция ёшлар терма жамоаси ўйинларини таҳлил этиб чиқдик. Греклар ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллашди, шунинг ўзиёқ жамоа қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб турибди. Жамоа қатъий интизомга асосланган: гуруҳ босқичида фақат бир нафар грек футболчиси ҳакам карточкасига лойиқ кўрилди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Уругвайга қарши ўйинда омадсизликка учрадик. Бироқ кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиб улгургандик. Албатта, эртага Уругвайга қарши учрашувдагига нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатишимизга ишонаман. Биз Грецияга қарши баҳсга тайёрмиз. Шубҳасиз, бизни сешанба куни қизиқарли ва томошабоп ўйин кутиб турибди», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Бош мураббий фикрларини терма жамоа вице-сардори Бобурбек Йўлдошев ҳам қўллаб-қувватлади: «Афсуски, гуруҳ босқичининг сўнггти турида Уругвайга имкониятни бой бериб қўйдик. Бироқ биз Грецияга қарши ўйинда Уругвай билан учрашувдаги хатоларни такрорламоқчи эмасмиз. Жамоадаги ички муҳит аъло даража, жамоадошларим кайфияти яхши. Биз Грецияга қарши ўйинга тайёрмиз».

Туркиялик журналистлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийига шундай савол билан мурожаат қилишди: «Турк клубларига ўз шогирдларингиздан бирортасини тавсия қиласизми?».

«Ушбу жаҳон чемпионатидан сўнг, Туркия чемпионатида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси аъзолари пайдо бўлса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Туркия чемпионати савияси анча юқори ҳисобланади, шундай экан, бу ерда кучсиз футболчилар бўлмайди», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика