UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди» Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Уругвай терма жамоасини чиройли ғалаба билан табриклади.
29 июнь, шанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Анталиянинг Акдениз университети стадионида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўзбекистон ёшлари учун омадсиз келган баҳсда Уругвай ёшлар терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Уругвай терма жамоасини бугунги чиройли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун биздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Уругвайга қарши учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг етакчи марказий ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Айнан Искандеров майдонни тарк этганидан сўнг уругвайлик футболчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бироқ бош мураббийнинг фикрича, ушбу мағлубиятда Искандеровнинг майдонни эрта тарк этгани ҳал қилувчи роль ўйнагани йўқ.

«Уругвай терма жамоаси ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрганини бутун ўйин давомида намойиш эта олди. Рақибимиз бизни ҳар жабҳада мағлубиятга учратди. Қайсидир маънода, Уругвай бугун бизга қандай ўйнаш кераклиги борасида дарс берди. Шогирдларим ёмон ўйнади, демоқчи эмасман. Модомики, шогирдларим ёмон ўйнаган экан, бу фақат ва фақат менинг хатоим», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоасига қарши ўйинда қайд этилган йирик мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиб улгурган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика