UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  0 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  5 21:21Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" - "Фенербахче" ўйини учун таркиблар эълон қилинди  3 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  3 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  4 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  6 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  2 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  43 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  11 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  8 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  3

Аҳмаджон Мусаев - Ўзбекистон U-13 терма жамоаси бош мураббийи Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев - Ўзбекистон U-13 терма жамоаси бош мураббийи

Кечадан 2002 йилда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат янги ташкил этилган терма жамоа биринчи йиғинини бошлади.

ЎФФ ва "Терма жамоалар маркази" ушбу ёш тоифасидаги терма жамоани яхшироқ шакллантириш ва имкон қадар барча номзодларни кўздан кечириш учун иқтидорларни йиғиб, терма жамоани тузишга қарор қилди. Айни кунларда "Чиғатой" базасида истиқомат қилаётган жамоага Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётган бўлса, терма жамоа менежери сифатида Шуҳрат Мақсудов фаолият юритишни бошлади.

21 октябргача давом этадиган йиғинда жами 48 нафар футболчи синаб кўрилади. Йиғиннинг дастлабки 5 кунида 24, кейинги 5 кунида қолган 24 ўйинчи кўздан кечирилади. Ноябрь ойида эса ҳозирги йиғиндан сараланган ва янги номзодлар яна бир бор йиғинга чақирилади. Дастлабки йиғинда жами 6та назорат ўйини ташкил қилиш кўзда тутилган. 15 октябрь, пайшанба куни "Спартак" жамоасининг 2001 йилда туғилган ёшларига қарши назорат баҳси бўлиб ўтади. Учрашув "Жар" стадионида соат 11:00да бошланиши режалаштирилган.

Ушбу ёшдаги терма жамоа ҳар ойлик йиғинлар орқали шакллантириб борилиши кўзда тутилган. Номзодлар нафақат терма жамоа йиғини, балки клублари сафидаги учрашувларда ҳам мураббийлар штаби томонидан кузатиб борилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика