UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Агуэро ЖЧ-2018дан сўнг илк маротаба Аргентина терма жамоасига чақирилади Янгиликлар

Агуэро ЖЧ-2018дан сўнг илк маротаба Аргентина терма жамоасига чақирилади

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасининг Америка Кубоги-2019 учун кенгайтирилган таркибидан жой олади.

Форвард Россиядаги ЖЧ-2018дан сўнг миллий жамоага чақирилмаган эди. Аргентина терма жамоаси мундиалнинг 1/8 финал босқичида Францияга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди. Футболчининг жорий мавсумдаги маҳсулдорлиги (46та ўйинда 32та гол) мураббийлар қарорига таъсир кўрсатган.

Бугун, 15 май куни Аргентина футбол ассоциацияси 40 кишилик таркибни эълон қилади. Икки ҳафтадан сўнг якуний таркиб тақдим этилади. Рўйхатда Лионель Месси ва Анхель ди Мария ҳам бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги 14 июндан 7 июлгача Бразилия майдонларида бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичида Колумбия, Парагвай ва Қатар билан ўйнайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика