UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  0 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  1 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  2 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6

АГМК қаршисида “Нажд рицарлари” Янгиликлар

АГМК қаршисида “Нажд рицарлари”

Бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК клуби Саудия Арабистонида “Ал Насср” клуби меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади. Ўз анъанамизга биноан ўқувчиларимизга бўлажак рақиб ҳақида маълумот берамиз.

1955 йил Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган "Ал Насср" клуби ўтган йил Саудия Арабистони чемпионатида бронза медалига эга чиққан.

Ушбу жамоани бугунги кунда португалиялик Руи Витория бошқариб бормоқда. У 14 январь куни жамоага бош мураббий этиб тайинланди. У футболчилик фаолияти давомида асосан Португалия қуйи дивизиони клубларида ўйнаган. 2002 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Ҳозирга қадар "Бенфика", "Пасуш Феррейра" ва "Витория Гимарайеш" клубларини бошқарган.

2013 йилда "Гимарайеш" клуби билан Португалия кубогини қўлга киритган. 2016 ва 2017 йилларда "Бенфика" билан икки марта Португалия чемпиони бўлган, бир мартадан Португалия кубоги ҳамда Португалия лига кубогини қўлга киритган. Шу икки йилда Португалия чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилган.




“Ал Насср” 2011, 2015 ва 2016 йилларда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган. Фақат 2011 йилда жамоа гуруҳдан чиққан ва 1/8 финалда ютқазган.

Бу жамоа ОЧЛда 6 марта Ўзбекистон клубларига қарши ўйин ўтказган ва умуман мағлуб бўлмаган: 3 ғалаба, 3 дуранг.

Бугунги кунда "Ал Насср" сафида австралиялик дарвозабон Брэд Жонс, перулик Кристиан Рамос, марокашлик Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ва Нурдин Амрабат, бразилиялик Жулиано, Бруну Увини ва Петрос, Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Муса каби машҳур легионерлар бор. Бироқ Осиё чемпионлар лигасида легионерлар лимити 3+1 бўлгани учун мусобақа учун фақат 4 легионер рўйхатдан ўтказилди. Булар: ҳимоячи Майкон Роке (Бразилия), ярим ҳимоячи Жулиано (Бразилия), Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш) ва дарвозабон Брэд Жонс (Австралия).

Маҳаллий футболчилардан Яҳё Ал Шеҳри, Омар Ҳавсави, Муҳаммад Ал Саҳлави айнан шу клубда фаолият олиб боришмоқда.

Айни пайтда Саудия Арабистони лигасида 20та тур ортда қолди. "Ал Насср" 13та ғалаба билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 13та, Жулиано ҳозирча 7та гол уришга эришди. "Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатида охирги 9та учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлди холос (5 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият).



"АЛ-НАССР" (Саудия Арабистони)
Лақаби: 
Нажд рицарлари
Шаҳар: Ар-Риёд
Ташкил топган сана: 1955 йил 24 октябрь
Уй стадиони: "Қирол Фаҳд"
Сиғими: 62685 томошабин
Клуб хўжайини: Сауд Ал Суваилем
Бош мураббий: Руи Витория (Португалия)
Расмий сайти: alnassrfc.com

Совринлари:

Саудия Арабистони чемпиони - 7 марта
Қирол кубоги соҳиби - 6 марта
Саудия Арабистони Валиаҳд Шаҳзода кубоги соҳиби - 3 марта
Саудия Арабистони Федерация кубоги соҳиби - 3 марта
Осиё Чемпионлар кубоги – 1 марта
Осиё Кубок эгалари кубоги соҳиби - 1 марта
Осиё Суперкубоги соҳиби - 1 марта
Форс Кўрфази чемпионлар лигаси ғолиби - 2 марта



“Ал Насср” (Саудия Арабистони)
Дарвозабонлар

1.Брэд Жонс (Австралия)
22.Абдуллоҳ Ал Овайшир
31.Зайд Ал Баварди
33.Волид Абдуллоҳ

Ҳимоячилар
2.Султон Абдуллоҳ
4.Умар Иброҳим
13.Абдулраҳмон Ал Обайд
18.Майкон Роке (Бразилия)
20.Ҳамад Фарис Ал Мансур
21.Муҳаммад Ал Шанқити
26.Абдуллоҳ Маду
37.Наиф Алмас

Ярим ҳимоячилар
8.Яҳё Ал Шеҳри
14.Иброҳим Муҳаммад
15.Аҳмад Ал Фрайди
16.Абдулазиз Жебрин
17.Абдуллоҳ Ҳайбари
25.Наваф Ал Фаршан
27.Авад Ҳамис
29.Ракан Ал Шамлан
38.Фаҳад Ал Жумеиаҳ
39.Абдулраҳмон Ал Доссари
45.Фараж Ал Гашаян
77.Жулиано (Бразилия)

Ҳужумчилар
9.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш)
10.Муҳаммад Ал Саҳлави
42.Фирас Ал Брикан
71.Абдуллоҳ Ал Салим


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика